UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Ойи, ман келдим...
Эшитвоссизми, ойи, ман яна
келдим... Қарен, ойи тағин
бохор келди. Эсингиздами, ҳар
йили боҳор келиши билан
сиззи кучади бoғга олиб
чиқардим.
Сиз чарақлаган офтобни, тиниқ
осмонни, кўм-кўк майсалани
кўриб қувонардиз.
Эсиздами, неваралариз териб
кеган бойчечелани
кўзизга суриб, «омонлиқ-
сомонлиқ» қилардиз... Бугун...
ўзизи устиздан
бойчече ўсиб чиқибди... Йўқ,
йўқ, ойижон... Йиғлавотканим
йўқ. Биламан, ман йиғласам, сиз
безовта бўласиз. Ҳозир... ҳозир
ўтиб кетади. Мана, бўлди...
Эрталаб-чи, ойи, ёмғир ёғди.
Қаттиқ ёмғир ёғди. Сиз баҳор
ёмғирини яхши кўрардиз...
Кейин қуёш чиқиб кетди. Қарен,
қуёш чарақлаб ётипти...
Эсиздами, сиз манга қуёш
тўрисида эрте
этиб берганиз. Уша
офтоб чарақлаб ётибди...
Кўрвоссизми... Эсингиздами,
ойи,
сиз укамга алла этардиз. Ман
аллани оҳангига маст бўлип
ухлаб қолардим. Ўша
бешида манам ётганман.
Аллангиздан манам ором
олганман. Нима қилий, ойи, ман
алла этишни билмийман.
Қабрингизни силаб қўйсам
ором оласизми... Мана, ойижон,
мана... Йўқ, йўқ, йиғлавотганим
йўқ. Ҳозир, ҳозир ўтиб кетади.
Эсиздами, ойи, сиз бир марта,
атиги бир марта, ўшандаям
ҳазиллашиб:
«Маниям китоб қилиб ёзсен- чи,
ўғлим», дигандиз. Ман: «Сиззи
нимеззи китоб қиламан, ойи?»
диганидим. Хафа бўмен, ман
ҳазиллашганидим. Мана, ўша
китоб. Йўқ, уни ман ёзганим
йўқ. Уни сиз ёзгансиз. Мен уни
қоғозга
тушириб, одамлара тарқатдим,
холос. Ман уни дунёдиги ҳамма
оналар ўқишини хоҳлийман.
Биламан, дунёдиги ҳамма
оналар яхши. Шунақа бўлсаям,
уланинг ҳаммаси Сизга
ўхшашини хоҳлийман...
Maqola nomi : Oyijon
Vaqti : 30.04.2014|21:16
Ko'rilgan : 1127
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 218/188
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :22 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика