UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Ишдан чарчаб келган отани
эшик бўсағасида беш ёшли ўғли
кутиб олди. - Дада, сизга бир
савол берсам майлими?
Бемалол. Нима бўлди, ўғлим? -
Дада бир кунда канча пул
топасиз? - Бунинг сенга нима
кизиғи бор? - жахл билан
жавоб килди ота. - Шунчаки,
билиб олмокчийдим. Илтимос,
дада, айтинг: бир соатда қанча
пул топасиз? - Тахминан 500
сўм. - Дада, - ўғли отасига
илтижо охангида сўзлай
бошлади, - Менга 300 сўм
бериб туринг. - Сен мендан
бирорта кераксиз ўйинчоқ учун
пул сўраш мақсадида маошим
билан қизиққан экансанда, -
жахл билан яна бақирди отаси.
- Тезда ўз хонангга бор. Одам
бундай худбин бўлмаслиги
керак. Мен кун бўйи ишларим
билан овораман, сен эса
бундай муносабатинг билан
мени хафа киласан. Болакай
жимгина бошини куйи солганча
ўз хонасига чикиб кетди. Отаси
эса эшик олдида турганча
халигача ўғлига жахл киларди. "
Менга бундай савол беришга
қандай унинг хадди сиғади? "
Лекин орадан бироз вақт ўтгач,
ота жахлидан тушди ва соғлом
фикр юритишни бошлади:
балки, у ўзи учун бирорта зарур
нарса харид қилмокчи
бўлгандир. Э, қуриб кетсин ўша
300 сўм! Ахир, ўғлим бундан
аввал хеч қачон мендан пул
сўрамаган эди-ку. Ота ўғлининг
хонасига кирди ва каравотнинг
бир четига охиста ўтирди. - Мен
сенга жуда хам қўпол жавоб
қайтардим, ўғлим, - гaп
бошлади отаси. Бугун мен учун
жуда оғир кун бўлганди. Кечир
мени. Мана сен сўраган пуллар.
Шундай дёя ота ўғлига 300 сўм
пул узатди. Қувониб кетган
болакай, отасига
миннатдорчилик билдирди-да,
ёстиғининг остидан яна бир
қанча ғижимланган пулларни
олиб отасидан олган пулларга
қўшиб қўйди. ЎҒЛИНИНГ пули
бўла туриб пул сўраганидан яна
отанинг жахли чикди. Ўғил эса
бамайлихотир хамма пулларни
қайта санаб чиқди ва отасига
термулди. - Пулинг бор экан,
нега мендан яна пул сўрадинг? -
сўради отаси. - Тўғри, дада,
менда пулим бор эди. Лекин
бироз етишмаётганди, - ўғил
яна пулларга назар солди. Ана
энди етади. Ота мана бу ерда
роппа-роса 500 сўм. Мен
сизнинг бир соат вақтингизни
сотиб олмокчиман. Илтимос
эртага ишдан бир соат
барвақтроқ, қайтиб, кечки
овкат пайтида ойим ва мен
билан бирга бўлсангиз …
Maqola nomi : Vaqt
Vaqti : 30.04.2014|20:52
Ko'rilgan : 1153
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 268/213
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :37 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика