UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Кеча бир воқеанинг гувоҳи
бўлдим. Бундай иш ҳамманинг ҳам қўлидан
келавермайди. Вазият – жудаям оддий бир
қарашда. Машиналар серқатнов бўлган уч
қаторли йўлдаги йўловчилар ўтиш жойи. Бир
аёл болалар аравачасини итарганча йўлдан
ўтиб бормоқда. Ўнг қаторда келаётган
ҳайдовчилар аёлни ўтказиб юбориш учун
тўхтадилар. Ўрта қаторда ҳам кумушранг
“Тойота” русумли авто тўхтади. Эсимда
қолгани унинг рақамлари эди – 520. Аёл
аравачани итарганча йўлнинг ўртасига етиб
қолди. Чап тарафдаги, яъни учинчи қатордан
эса битта ўпкасини босиб олмаган “шумахер”
учиб келяпти... Хуллас, ўрта қатордаги
“Тойота” ҳайдовчиси буни кўргач бирдан
рулни буриб, учиб келаётган машина йўлини
тўсди. Бу билан аёлни ва унинг норасида
боласини ҳимоя қилиб қолди. “Шумахер”
машинасини аранг тўхтатишга улгурди.
Тўқнашувга оз қолганди...
Бу ҳақида узоқ ўйладим – мен ҳам шундай
қила олармидим? Тасаввур қилолмайсиз –
воқеа гувоҳи бўлган қанчадан-қанча
ҳайдовчилар “520” рақамли “Тойота”
эгасининг жасорати учун бош бармоқларини
юқори кўтарганча машина сигналларини
чалишганини! Ҳақиқатдан бу – жасорат,
бегоналар жонига бефарқ бўлмаган оддий
бир Инсоннинг жасорати эди.
Сизчи, шундай қила олармидингиз?..
Maqola nomi : Йулдаги ходиса
Vaqti : 30.04.2014|20:43
Ko'rilgan : 1290
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 267/198
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :34 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика