UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Бир одам иккинчисидан қасос
олиш мақсадида илон сотиб
олишга қарор қилибди. Нияти
шундай қилиш эканки – илон
ўша айбдорни чақиб олсин.
Бунинг учун у тунда, ҳамма
уйқуга кетган пайтда, ҳеч ким
кўриб қолмаслиги учун илон
овчисининг ҳузурига борибди.
Шоша-пиша дуч келган илонни
танлабдида пулини бериб, уни
қўйнига солиб қўйибди. Ўч
олиш ниятини ўзгалар кўзидан
маҳфий тутиш мақсадида шу
ҳолида уйига равона бўлибди.
У
тез орада айбдор билан
учрашиб, уни илонга
чақтиришни уюштиришга
умид
қилибди. Бироқ насиб
қилмаган
экан, интизорлик билан
кутилган учрашув чўзилиб
кетибди. Натижада аламзада
одам режасини амалга
оширишга пайт пойлаб, қаерга
борса ҳам илонни қўйнида
олиб юришга мажбур бўлибди.
Ва ниҳоят улар учрашгач одам
ўйлаганини амалга оширибди.
Қаршисидаги айбдор оғриқдан
“дод” деб юборибди.
- Нега бақирасан?- деб сўрабди
аламзада,- мен
йиғламаяпманку!
- Сен нимага йиғлашинг керак?
Илон сени чақмадику!- деб
қўлини ушлаганча таъна
қилибди айбдор.
- Нима?! Баданимни қарагин.
Сени жазолаш учун илонни
ёнимда олиб юрганимда
танамни тишлайвериб қай
аҳволга келтирди. Яхшиямки
заҳарли эмас экан...
Шу сўзларни айтиб аламзада
одам кўйлагини очиб,
яраларини кўрсатибди.
Айбдор унга тикилиб ўйга
толибди.
- Нега индамайсан?- дебди
аламзада.
- Ўйлаб қолдим. Биргина кичик
қасос олишга ўзингни
шунчалик
қийнашинг шартмиди?
Арзирканми шунга шунча
азобланиш?
Энди ўйланиш навбати
қўйнида
илон олиб юрган одамга
келибди....
(Қиссадан ҳисса:
Кимдандир аламзада бўлиб,
буни ичимизда сақлаб юрсак –
фақат ва фақат ўзимизга жабр
қиламиз. Алам ва қасос олиш
нияти бизни кемирмаслиги
учун энг яхши йўл – кечириб
кетишлик. Агар кечириш
қўлимиздан келмаса –
барчасини Аллоҳга ҳавола
қилиб, унутишга ҳаракат
қилганимиз яхши.
Аламларимиз
қўйнимиздаги илонга айланиб
қолмасин...)
Maqola nomi : Bo'ynimdagi ilon!
Vaqti : 28.04.2014|21:11
Ko'rilgan : 1362
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 256/235
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :49 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика