UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Сотувчи ўзининг кичкина
дўкончасининг ташқарисига
«Дўконда мушук болалари
сотилади» деган эълон илиб
қўйди. Табиийки, бу ёзув шу
ерлик болаларнинг диққатини
ўзига тортди ва орадан ҳеч
қанча вақт ўтмай эшикдан бир
бола кириб келди. У сотувчига
салом берганидан сўнг
тортинчоқлик билан
мушукчаларнинг нархини
сўради.
– 5000 сўмдан 10000 сўмгача –
жавоб берди сотувчи.
Бола чўнтакларини кавлаб
ундан олган пулларини
ҳисоблаб кўраркан, уятчанлик
ва журъатсизлик билан деди:
– Менда фақатгина 2000 сўм бор
экан. Мушукча сотиб олишга бу
пулим етмайди. Аммо, илтимос,
уларни бир марта томоша
қилишга рухсат беринг.
Сотувчи унинг ўзига умид билан
термулиб турган беғубор
кўзчаларига қараб турди-да,
майин жилмайиб қўйди. Сўнгра
каттакон қоғоз қутидан битта
мушук боласини олиб унга
кўрсатди. Мушукча ерга
тушиши билан миёвлади-да,
югуришга ҳаракат қилди. Аммо
буни уддалай олмади. Чунки
унинг орқа оёқларидан бири ўта
ингичка ва қийшиқ эди.
– Унга нима қилган? – сўради
бола.
Сотувчи унга бу мушукчанинг
орқа оёқчасида туғма нуқсон
борлигини айтиб берди.
– Буни даволаб бўлмас экан.
Энди у умрбод шундай қолиб
кетади. Буни менга ветеринар
айтди, – деди сотувчи ва
қўшимча қилди. – У ҳар доим
шундай оқсаб юришга мажбур.
Унинг бу гапини эшитган бола
нима учундир кучли ҳаяжонга
тушиб:
– Майли, камчилиги бўлса ҳам
мен уни сотиб олмоқчиман –
деди.
– Бу бошқаларга қараганда
анча арзон, яъни ярим нархида
сотилади. У сенга нимага керак?
Нима қиласан уни? – дея
саволларни қалаштириб
ташлади сотувчи ва давом этди
– Лекин сен шунчалик раҳмдил
бола экансан, майли, уни ола
қол. Мен бу мушукчани сенга
текинга бераман. Мендан совға
бўлақолсин.
Унинг бу гапидан бола ҳайрон
бўлиб сотувчига термулди ва:
– Мен уни совға сифатида
олишни хоҳламайман – деди
қатъий оҳангда. – Бу мушукча
ҳам худди бошқа шериклари
каби ўз нархида сотилиши
керак. Унинг оёғида нуқсони
борлиги учун уни бошқалардан
ажратиш, қадр-қимматини
пастга уриш яхши эмас. Мен
унинг тўлиқ пулини тўлашга
тайёрман. Ҳозир мен сизга
пулини олиб келаман – дея
ишонч билан гапирди у.
Боланинг гапидан ҳайрон
бўлган сотувчи унинг кўзига
қаради-ю, юраги гупиллаб
кетди.
– Ўғлим, сен мени яхши
тушунмаган кўринасан. Бу
бечора ҳеч қачон бошқа
мушукчалар каби эркин
юролмайди, сакролмайди ва
ўйнолмайди.
У гапини тугатганидан сўнг бола
чап оёғини ёпиб турган
шимининг почасини анча
юқорига кўтарди. Унинг оёғига
назар ташлаган сотувчи
боланинг шими остида ингичка
ва қийшиқлиги учун темир
гардиш билан маҳкамланган
оёғига кўзи тушди. Уни кўрди-
ю, юраги алланечук бўлиб
кетди.
Бола сотувчига қаради ва:
– Мен ҳам ҳеч қачон
сакролмайман ва ўйнай
олмайман. Бу мушукчага ҳам
уни тушунадиган,
ардоқлайдиган, унга қийин
эканлигини яхши ҳис
Maqola nomi : Mushukcha
Vaqti : 28.04.2014|20:37
Ko'rilgan : 2102
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 260/253
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :26 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика