UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Ёмғир
Ёмғир ёғар эди. Баҳор ёмғири...
Осмондан ёғилаётган сон
саноқсиз мусаффо томчилар
дарахтларни, томларни,
соябонларни, кенг кўчалар-у
икки томонга ғизиллаб ўтаётган
машиналарни шошилмай,
ҳафсала билан "ювар",
баҳорнинг алдамчи офтобига
ишониб уйдан соябонсиз чиққан
одамларни ўзининг кутилмаган
оби ҳаёти билан аямай
сийларди.
Бежирим, ихчамгина ойнаванд
кафе ичига югуриб кирган
қизнинг узун қизғиш
сочларидан, қип-қизил
плашидан томчилаётган сувлар
бир зумда остонани ҳўл қилди.
Кўкламнинг енгил изғиринида
совқотган қўлларига тинмай
куҳ-куҳлаётган қизнинг ёмғир
остида анча вақт қолиб
кетганини бошдан оёқ ҳўл
бўлиб кетган уст бошидан ҳам
билса бўларди. Қиз жонсарак
нугоҳлари билан бўш жойни
излаб топди-ю, аста ўша
томонга йўналди.
Қиз кафега кириб келган
вақтданоқ ундан кўзларини
узолмай қолган озғингина
официант йигит елкасига келиб
тушган мушт таъсиридан чўчиб
тушди.
– Нима қилиб анқайиб турибсан?
Мижозларга қарамайсанми?
Биринчи иш куниданоқ дакки
эшитгани алам қилди.
Таомномани қўлига олганча
югургилаб мижозлар орасига
сингиб кетди...
– Менга сутли қаҳва билан...
Тинчликми?
Қизнинг оловли нигоҳлари,
узун-узун қайрилма киприклари
йигитга қадалди.
– Кафега келган ҳар бир қизга
шунақа тикилиб қарайсизми?
Қулоқларигача дув қизариб
кетган йигит дарҳол кўзларини
бошқа ёққа олди.
– Кечирасиз, мен...
Йигитнинг ҳолатидан қизнинг
кулгиси келди. Қўлидаги
таомномани йигитга узатаётиб
қўшиб қўйди.
– Ёмғирда қолганларга
мўлжалланган бирор егулик
бўлса олиб келарсиз.
Йигит қизнинг буюртмасини
англолмай бир муддат
каловланиб қараб турди-ю,
лабларига табассум инди.
– Хўп бўлади-да!
* * *
Кун бўйи узун-қисқа, ёшу-қари
мижозларнинг кети узилмас,
уларга ҳизмат қилавериб
оёқларида мадор қолмаган
йигитнинг интиқ нигоҳлари
тинмай очилиб ёпилаётган
эшикларга тикилишдан
чарчамасди.
"Яна келармикин? Ақалли бир
мартагина..."
Қизнинг телефон рақами тугул
исмини ҳам сўролмай қолди
ахир ўшанда. Аниқроғи журъат
қилолмади. Қандай ҳам
сўрасин? Умрида бирор қиз
билан юрак ютиб
танишганмидики... Қизиқ,
унингчалик чиройли қизни ҳеч
қачон учратмаганди. Энди
учратмаса ҳам керак...
Йигит бўшаган патнисни
қучоқлаганча ойна оша осмонга
боқди. Ҳеч қурса бир
шариллатиб ёмғир қуйса, балки
худди ўша кунгидек...
– Ўв! Сен ўзи ишлагани
келганмисан ё хаёл сурганими?!
Йигит чуқур хўрсиниб қўйди-ю,
яна ясама табассум билан ишга
шўнғиди.
* * *
Гумбурлаган момақалдироқ,
бир зумда еру-кўкни тўлдириб
қуйиб берган ёмғир йигитнинг
қоп-қоронғи кўнглини ёритиб
юборди. Интизор нигоҳлари
ёмғирдан пана излаб шошилиб
кириб келаётган одамлар
орасидан таниш чеҳра, таниш
табассумни ҳаяжон билан излай
бошлади. Ҳамма жойлар банд
бўлиб қолишидан, қиз кирмай
қайтиб кетишидан
Maqola nomi : Yomg'ir
Vaqti : 28.04.2014|20:37
Ko'rilgan : 1972
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 353/203
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :80 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика