UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Йиғлаяпсизми?
Демак ҳали юрагингиз соғлом...
Юзингизда нафрат «мушт»
кўтариб турган бўлсада сиз
йиғлашга қодир инсонсиз...
Йиғлаб дард ғамларингизни сув
қилиб тўкмоқчимисиз. Агар ана
шунда енгил тортсангиз майли
ҳалал бермайман. Аммо
йиғлаганингизни бошқаларга
кўрсатманг. Чунки сиз ёлғизман,
сиқилиб кетдим деб кўз ёш
қилаётган бир маҳалда
бошқалар сиз учун қайғуриши
мумкинлигини ҳам унутманг.
Уларга озор берувчи
кўзингиздан оқаётган ҳар бир
томчи кўз ёш яқинларингизни
қалбига игнадек санчилиши
мумкин...
Дўстим!
Майлими бир маслаҳат берсам...
Келинг ташвишларни бирга
енгамиз. Кўз ёшларингизни
артиб, ўрнингиздан туринг!
Деразадан кўчага, ҳар ҳил
ташвишда юрган сиз-у бизга
ўхшаган бир ҳил одамларга
боқинг. Улар ҳам ҳаётдан баҳра
олишмоқда, яшаш учун елиб
югуришмоқда. Нима учун сиз
бундай қила олмайсиз. Йўқ,
ундай деманг сиз албатта
эплайсиз, сиз ҳаммасини енгиб
ўтасиз...
Мен бунга ишонаман.
Йиғлаяпсизми?
Йиғланг, зероки ҳаётда бошқа
йиғлашга сабаб бўлувчи
омиллар ҳам бор. Йиғланг..
Кўзингиздан фақат қувонч ва
баҳтга тўла кўз ёшлар оқсин...
Йиғлаяпсизми?...
Maqola nomi : Yig'layapsizmi?
Vaqti : 28.04.2014|20:24
Ko'rilgan : 1267
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 288/268
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :55 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика