UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Масжид дарвозасидан мактаб кийимида чамаси олти,етти ёшлардаги болакай кириб келди,сўл томондаги ўтирғичга суҳбатлашиб ўтирган нуронийларга салом берди..Ассалому алайкум,қариялар ҳайрон бўлишиб..Воалайкум ассалом,катта йигит бўлинг,келинг болам,кимни излаб келдингиз?Болакай-Ҳудони..Номозҳон чоллар ҳайрат аралаш бир-бирларига қараб жим қолишди..Болакай давом этди-Қаерда ўтирибдилар?Илтимосим бор эди!.Қариялар орасидан бир одам туриб болакайнинг олдига келиб,чўккаладида. -Ўғлим,ким сизга бу ҳақида айтиб берди?Кимнинг ўғлисиз? -Болакай бийрон тили билан сўзлади-Аҳмад домиланинг!Бувим айтгандилар,бу ер Ҳудонинг уйи экан,кеча яна айтдилар,у киши ҳар диёнатли бандасининг тилагини бажараркан.Мен ҳам у кишининг бандаси эканман,ҳали гуноҳ иш қилмаган эканман,яхши бола бўлганим учун мен ҳам диёнатли эканман,у кишидан сўрайдиган жуда муҳим илтимосим бор.. Амаки ўйланиб қолди,Аҳмад домла?Ҳали жажжи бўлса ҳам яхши тарбия олибди боласи.Кейин болакайга юзланиб..Юринг ҳозир бирга таҳорат оламиз,кейин Ҳудодан илтимосингизни сўраймиз.Болакай ҳўп дегандек бошини қимирлатди ва амакининг кетидан эргашиб,ҳудди бир нарсага улгурмай қолаётгандек шошиб-шошиб юз қўлларини ювди.Кейин масжид ичкарисига кириб,пешин номозига таёрланишди. Амаки унга...Ўғлим ҳозир ҳамма дуога қўл очганда сиз ҳам қўл очиб Ҳудодан илтимосингизни сўранг.Болакай яна ҳўп дегандек бошини қимирлатиб қатор-қатор одамлар орасидан Ҳудо ким экан деб излади.Номоз сўнгида ҳамма дуога қўл очиб дуо қилишни бошлади. Болакай ҳам қўлларини қовуштириб...Бувим айтдилар,мени ёшимдагилар фаришта бўларкан,нима сўрасам бераркансан,ўзимга керакмас,дадамларга ёрдам бер,ойимни асраб қола олмаётган эканлар.Айтишларича ойимни фақатгина сени ёрдаминг қутқарар экан.Машиначаларимни,майли,расимли китобларимни ҳам ол,фақат биттагина ойимни олма..капток оламан деб оҳирги қордан бери йиғаётган пулим бор,униям бераман..Синглимни боғчадан олиб уйга қайтишим керак,униям,мениям ойимларни олдиларига киритишмаяпти,соғиндик,айниқса синглим,кечаси"ойи"деб йиғлаб чиқади,менку каттаман,ўғил боламан,чидайман,ҳеч бўлмаса ойим синглим билан қолсин..Илтимос..Омин Аллоҳу Акбар,деди-да,югуриб кўчага чиқиб кетди..Амаки болакайнинг гапларидан таъсирланибми,ёки бугун пешиндан кейин чиқарилиши керак бўлган математика ўқитувчиси Аҳмаднинг ҳотини вафотини эслабми,кўзидан ёш сизди... Умр йўлларида яшар эканмиз,баъзан билиб-билмай ота-оналаримизни кўнглини ранжитиб қўямиз.Лекин шу билан ҳам айбимизни сеза,била туриб улардан кечирим сўрашга ўзимизда журъат топа олмаймиз,кўнгил истайди,эп билмаймиз,ёки вақти келганда кечирим сўрарман дея,шайтоний ўйлар ила ўзимизни овутган киши бўламиз гўё.Аммо қачон узримизни айтамиз?ҳонадонимиздан изларини топишга зор бўлган
Maqola nomi : iltijo
Vaqti : 28.04.2014|20:24
Ko'rilgan : 1860
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 253/193
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :20 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика