UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Бир аёл аеропортда самолёт учишини кутарди. Аммо, ҳали эрта эди. Бекор ўтиришни ёқтирмаган аёл дўкондан битта китоб ва печение сотиб олди. Бўш курсилардан бирига ўтириб, китобини ўқий бошлади. Китобни берилиб ўқир экан, ногоҳ ёнида ўтирган одам печениесидан олишга журъат қилаётганини сезиб қолди. Аммо, биргина печение учун назокатсизлик қилгиси келмади. Дам-бадам у ҳам соатга қараб қўярди. Китоб ўқиб, биттадан печение ўғирлаётган одамга кўз қирини ташлар экан, асабийлашмасликка уринарди. Печение ўғриси, секин-секин печениеларини олаётганида, унга эътибор бермасликка ва соат миллари юришини кузатиб, унинг чиққиллашини эшитишга ҳаракат қиларди. Ўзига ўзи: "Агар маданиятли бўлмаганимда, шу одамни кўзларини кўкартирардим", - деб қўйди. Ҳар гал печение оламан деганида, у ҳам қўлини узатарди. Охири пакетда битта печение қолгач, "Қани энди нима қиласан?", - деди ичида. Одам истеҳзоли кулимсираб, охирги печениени олди ва иккига бўлиб, ярмини оғзига солди; ярмини эса аёлга узатди. Аёл иллат билан печениени олар экан, "Бу қандай безбетлик! Бунчалар қўпол бўлмаса, бу одам. Бир оғиз раҳмат ҳам демади!" - деб гапириб кетди ўз-ўзига. Аёл ҳеч қачон бундай асабийлашмасди. Самолётнинг учиш вақти етгач, чуқур тин олди. Юкларини олиб, эшик томон юрди. "Печение ўғриси" га қайрилиб ҳам қарамади. Самолётга чиқди ва ўрнига жойлашди. "Печение ўғриси"дан қутулганига шукр қилди. Бир бора, унинг адабини бермаганига афсусланди. "Жаноб, - дейиши керак эди у. - Шукр қилинг, сиздек назокатсиз эмасман. Акс ҳолда юзингизга шапалоқ туширган бўлардим. Аммо, сиз қилган иш расман ўғрилик саналади. Печение ўғрилиги... Билдингизми?!" Шуларни хаёл қилиб, қўлини сумкага узатди. Чала қолган китобини олиб ўқимоқчи бўлди. Аммо, не кўз билан кўрсинки, дўкондан сотиб олган бир пакет печениеси унинг сумкасида турарди. Бир оғиз ҳам гапирмай, энг охирги печениесини ҳам у билан баҳам кўрган одамдан бориб узр сўрашга энди кеч эди . . . ! ! ! Қўпол ва журъатли "печение ўғриси" нинг самолёти осмонга кўтарилди . . . ! ! !
Maqola nomi : Печение ўғриси . . . ! ! !
Vaqti : 28.04.2014|20:23
Ko'rilgan : 1350
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 300/251
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :30 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика