UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Tурмуш қуришганига икки ой
бўлгач келин ва куёв негадир
кўп
тортишадиган бўлиб қолишди.
Бу
тортишувлар хар куни давом
этарди. Арзимаган сабаблар
туфайли хам жанжал чиқарди.
Бир
куни дилхираликлардан
безган
куёв келинга шундай таклиф
айтди:
"Кел, яхшиси ховлига бир туп
кўчат
экамиз, лекин унинг тагини
юмшатмаймиз, сув хам
қуймаймиз,
экиб қўямиз халос. Агар ўша
кўчат
қуриб қолса, ажрашамиз. Агар
кўкариб кетса, хаётимизни
биргаликда қайтадан
бошлаймиз".
Келин розилигини билдиргач
ховлига бир туп кўчат экилди.
Кейин иккови алохида-
алохида
яшай бошлашди. Бир-
бирларига
гапирмасдилар хам. Орадан
икки
ой ўтди, лекин кўчат
қуримади. Уч
ой хам якунланиб қолганида
нихол
кўкариб, гуллаб кетди. Ана шу
кунларнинг бирида келин
билан
куёв кечаси соат 03:30 да
кўчат
олдида учрашиб қолишди. Ўша
лахзада икковларининг хам
қўлида
бир челакдан сув бор
эди . . . ! ! !
Maqola nomi : Oila
Vaqti : 27.04.2014|22:49
Ko'rilgan : 1391
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 308/292
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :30 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика