UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Бу воқеа Нью
Йоркдалигимда содир бўлди.
Кунлардан бирида шаҳар
сайилгоҳлардан биридан
ўтиб кетаётганимда,
кўкаламзорда ўйнаётган қизалоққа питбул
туридаги
йирик бир ит ҳамла
қилишни бошлади. Буни
кўрган атрофдагилар
қизалоққа қандай ёрдам
қилишни билишмас ва қўрқишар эди,
чунки ит
жуда катта ҳамда ҳужумкор
эди. Шу пайт мен
атрофдагилардан биридан
қўлидаги бейсбол таёғини
олдимда итнинг бошига
мўлжаллаб қаттиқ зарба
бердим, қизчага ҳужум қилаётган ит
йиқилди, аммо
тез ўзига келиб мен томон
юзланди ва ташланмоқчи
бўлди. Албатта мен бунга
йўл қўймаслигимга мендаги
ўз-ўзини сақлаш ғаризаси таъсир
қилдими ёки итнинг
катталиги мени ҳам
ваҳимага туширдими, хуллас
узоқ кутмадимда, бирин-
кетин бир нечта зарба
бердим. Итнинг овози чиқмай қолди ва
қизалоқ
олдига қўрқиб кетган унинг
ота-онаси келиб, йиғлаётган
қизалоқни бағрига босишди. Шундан сўнг
етиб келган
шаҳар полициячиларидан
бири менга юзланиб:
“Сиз қаҳрамонлик
қилдингиз, эртага
мамлакатнинг барча рўзномалари “Нью
Йорклик
қаҳрамонларча қизалоқни
ўлимдан қутқарди”
сарлавҳаси остида чиқади”, -
деди.
“Аммо мен Нью Йорклик эмасман”, - дедим
мен.
“Унда “Америкалик
қаҳрамонларча қизалоқни
ўлимдан қутқарди”
сарлавҳасида чиқади”, -
деди полициячи. “Мен америкаликмасман,
мен арабистонликман”, -
дедим унга. Эртаси куни мамлакатнинг
барча рўзномалари
“Исломий экстремист итни
ваҳшийларча ўлдирди”
сарлавҳаси остида чиқди.
Maqola nomi : Voqea
Vaqti : 27.04.2014|22:43
Ko'rilgan : 1392
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 263/274
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :16 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика