UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Буюк Британиядаги
поездларнинг бирида қора
кийинган арвох кезади. Бу
хақида жуда кўплаб
йўловчилардан эшитгандан
сўнг полковник Эварт бу
гапларни текшириб кўришга
харакат қилади. У бир куни
поездда кетаётганида бир оз
ухлайди, кўзини очганда
қаршисида ўтирган қора
кўйлак кийиб олган аёлга кўзи
тушади. Аёл ерга тикилган кўйи
қандайдир қўшиқни хиргойи
қилар, гўёки боласини
ухлатаётгандай эди. Лекин
унинг тиззасида хеч нарса
кўринмасди. Кутилмаганда
поезд нимагадир урилади,
полковник Эвартнинг бошига
тепа қаватдаги чамадон тушиб
хушини йўқотади. Кўзини
очганда эса аёл хамон хиргойи
қиларди. Эварт нима сабабдан
поезд тўхтаганлигини, халокат
нечоғли эканлигини аниқлаш
учун ташқарига чиқади. Қайтиб
купега кирганда эса аёл йўқ
эди. Эварт қанчалар изламасин
уни тополмайди.
Вагондагилардан суриштиради,
улар хам аёлни кўришганини,
лекин қаерга кетганлигини
билишмаслигини айтишади.
Эварт бу аёлга қизиқиб қолади.
Суриштирувлар натижасида
бундан анча йиллар илгари
лондонлик аёл эри билан
саёхатга чиққанлигини, турмуш
ўртоғи поезддан бошини
чиқариб кетаётганда йўлдаги
сим унинг бошини учириб
кетганлигини, аёл эса бошсиз
танани тиззасига қўйганча
ақлдан озиб хиргойи қила
бошлаганлигини гапириб
беришади. Орадан қанча
йиллар ўтган бўлишига
қарамасдан қора либосли аёл
айнан мана шу йўналишда бот-
бот пайдо бўлади. У кўзга
ташланганда эса поездда
қандайдир бир фалокат
бўлади.
Maqola nomi : Буйук британия даги вокеа
Vaqti : 27.04.2014|22:32
Ko'rilgan : 1208
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 271/240
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :78 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика