UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Tурмуш ўртоғинг чиройли
бўлса ҳам қийин экан.
Атрофдаги аёллар ундан кўз
узмай туришига чидаш
осонми? Бундай вазиятда
рашк қилиш, кўз ёш тўкиш,
кетаман деб қўрқитиш
керакми ёки севган кишингга
буткул ишонишни ўрганган
маъқулмикан?..
Турмуш қурганимизга беш йил
бўлди, уч яшар қизалоғимиз
бор, яқинда яна янги меҳмон
кутяпмиз. Оиламизга ҳамма
ҳавас қилади, умуман олганда
ҳаммаси яхши, лекин…
Биттагина лекини борки, у ҳам
бўлса… эримнинг
чиройлилиги!
Ҳали турмуш қурмаган
пайтимиздаёқ
атрофимиздагилар бизни кўз
қирлари билан кузатишларини
сезардим. Бу менга жуда
ёқарди, албатта. Лекин
эркакларда ҳусндан кўра ақл,
фаросат, инсоф, ғамхўрлик
хислатларини кўпроқ
қадрлаганим учун бунга кўп
ҳам аҳамият бермасдим. Шу
сифатларнинг барчасини
узида мужассам этган кишини
учратганимдан хурсанд эдим.
Дугоналарим ҳали ҳам шунақа
йигитлар борлигига
ишонишмасди. Ҳаммаси яхши
эдию, лекин кўнглимнинг туб-
тубида қўрқув яшарди...
Йиллар ўтган сайин бу фикр
миямга ўрнашиб, ҳаётимни
заҳарлаб бораверди. Кўзгуга
қараб, эримдек чиройли
эмаслигимдан, кўзга ярқ этиб
ташланадиган ҳусним
йўқлигидан сиқилардим.
Лекин бир томондан
уйимиздан совчи аримагани,
ўқиш даврида йигитлар
ортимдан югурганини
ўйласам, демак, мен ҳам чакки
эмас эканман, деб қўяман.
Эрим мени танлабдими,
бундан чиқди, ҳақиқатан ҳам
севади! Лекин барибир…
Ақлим унинг мендан ортиқ
жиҳатларини эслатиб
туришдан чарчамайди.
Айниқса, мактаб даврида,
олтинчи синфдан бошлаб
қизлар унга эътибор беришни
бошлаганини айтганда,
ичимни рашк емирган. У эса
жуда тортинчоқ бўлган,
қизларга эътибор бермаган.
Агар бирортасига карадим
дегудек бўлса, қизларнинг
барчаси ўша қизга уруш эълон
қилишган экан. Битирув
синфида эрим Нодира деган
қизга кўнгил қўйган, лекин
кейинчалик у бошқа мактабга
ўтиб кетган…
Эримнинг синфдошлари жуда
аҳил, ҳар йили мактабни
битирганлари шарафига
учрашув қилишади. Очиғи,
айтишга ҳам уяламан, лекин
шу учрашувлардан кейин мен
ҳақиқий изқуварга айланаман,
унинг кийимларини кўздан
кечирман. Костюми ёқасидан
бегона атир ҳидини,
кўйлагидан эса лаб бўёғи
изини қидираман. Куни кеча
бўлиб ўтган учрашувдан кейин
бутунлай ҳаловатимни
йўқотдим. Чунки эримнинг
ўша биринчи муҳаббати —
Нодиранинг ҳаёти
бузилганмиш. Эри ташлаб
кетибди, ўғли касал, ўзи эса
ишсиз қолган экан. Эрим эса
ҳатто унга ёрдам беришга
ваъда берибди.
Олижанобликни қаранг!
Ўзимнинг дардим ўзимга етиб
юрганда, дугонам Зебо оловга
керосин сепди. Унинг турмуши
икки марта бузилган, «мард
эркаклар қолмади», деб
нолигани нолиган. Яқинда
Зебони учратганимда, бекор
дарров ажрашибсан, сабр
қилсанг, яхши бўларди, деб
балога қолдим. «Сенга
айтишга осон, ўзинг йигитнинг
гулига тегиб олгансан! Лекин
эҳтиёт бўлгин, киприк
Maqola nomi : Sevgilim chiroyli /xikoya (bir ayol nomidan)
Vaqti : 27.04.2014|22:29
Ko'rilgan : 1986
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 216/207
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :22 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика