UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
бориб атайин қўй олиб келиб сўйиб, қўни-қўшни, қариндош-уруғлар, таниш-билишларни чақириб меҳмон қилди.
-Эринг ишига пишиқда, қара қандай ҳовли олибди, — деди Сурайёнинг опаси, — ўзиям қариндошлари ҳасаддан ўлиб қолмаса. Укасини қара қовоғи очилмади ҳам.
-Шунча қийналганимга яраша, энди мен ҳам яшайда, — деди Сурайё овсинига атайин эшиттириб. Опасининг ҳар доимгидек қитмирлиги тутди. Атайин бор овозда:
-Сурайё эринг янги машина олаётган экан, унга алоҳида меҳмондорчиликка чақирасизларми? — деди.
-Ҳа, шундай, — деди Сурайё ҳам унинг гапидан руҳланиб кибр билан.
Бир –икки кун келди -кетдини кутиб жойлашиб олишгунча икки ҳафта ўтди. Болаларини мактабга, эрини ишга кузатиб, ўзи уй юмушларини қилишга тушиб кетди. Биринчи марта бир ўзи қолгани учунми сесканиб тез-тез орқасига қараб-қараб қўярди. Негадир доим кимдир уни кузатаётганда туюлаверарди. “Қўрққанга қўш кўринади дейишади. Ўзимдаги қўрқувни енгмасам бўлмайди”, дея ўзига ўзи тасалли ҳам берди. Хоналарни йиғиштирар экан, ўша сўнгги хонанинг эшигини очишга юраги бетламади. Аммо кўчиб келишганидан бери фақат ўша хонани тартибга солмаган эди. Толибни:
- Четроқ экан, шу хонани дам оладиган жой қилиб қўйсанг, чарчаб келган пайтим шу ерда дам оламан, кўчанинг шовқини ҳам эшитилмаскан, — деган гапи ёдига тушиб ўша хонани жиҳозламоқчи бўлди. Хонага кириб ҳангу -манг бўлиб қолди. Хона чиннидай топ-тоза қилиб қўйилган. Бирон ерида гард йўқ. Қизини қилди деб ўйласа ҳали бу ерга ҳеч ким кирмагани аниқ. Ҳайратлана-ҳайратлана ишга киришди. Ҳаттоки икки-уч марта ёқасига ҳам туфлаб олди. Битта гилам тўшади. Парда илди. Эри ёнбошлаб ётишини ўйлаб ёстиқ ва кўрпачалардан олиб кириб бурчакка териб қўйди. Шунда қулоғига кимнингдир майин табассуми эшитилди. Биров қувгандай хонадан югуриб чиқиб, миясига келган биринчи фикр опасига қўнғироқ қилиш бўлди.
-Опа тез келинг, сизда зарур гапим бор,- деб гўшакни қўйиб қўйди. Опаси ҳам хавотирланиб ярим соат ичида етиб келди. Келиши билан Сурайё йиғлаб юборда ва ҳаммасини атиб берди.
-Энди нима қиламан опа, энди уйга етишдик деганда, бу нимаси энди, -деди ҳиқиллаб.
-Вой товба, товба. Менга қара, ис қилиш учун хамир қил. Мен ҳамма жойга исириқ тутатаман. Ўтганларни руҳига бағишлаб тиловат қиламиз, барибир бу ердан кимлар ўтганини билмаймизку. Арвоҳларни ҳам йўқлаб туриш керак,— деди, — ўзи шу ваҳимакашлигинг ҳеч қолмадида. Болалигингда ҳам нималарнидир бошлаб юрардинг. Балки кўз-пўз теккандир. Вой кўзи текканларни кўзи тешилсин, — дея опаси росманасига қарғаб ҳам олди. Опа-сингил биргаликда исириқни тутатиб олишиб хоналарга бир-бир кириб чиқа бошлашди.
-Билсанг, кўз ёмон нарса, кимнидир кўзи текканми, шу ирим-сиримларга ишонмаганингдан ҳар нарса кўзинггга кўринади, одам деган бундоқ эскичага ҳам ишониш
Maqola nomi : Murdalar Yig'lagan Kecha
Vaqti : 26.04.2014|20:20
Ko'rilgan : 6634
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 243/218
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :21 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика