UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Ҳамма йиғилгунича пешин ҳам бўлиб қолди. Қўшни кампир тинимсиз “тавба” деб қўярди. Толиб йиғилганларни ичкаридаги уйга таклиф қилди. Чол айтганидай дераза тагидаги полларни бузди. У ерда бир эшикча кўринди. Уни секин очди. Толибнинг ранги оқариб кетиб орқага тисарилиб “астағфуролло” деб юборди. Қолганлар ертўлага келиб қарашди.



Бир илон кулча бўлиб мато устида ётарди. У қандайдир бошқача, ўзидан шулъа таратаётгандай эди гўё. Мулла қандайдир сураларни ўқигач, илон судралиб кўздан йўқолди. Лекин Толибдан бошқа ҳеч ким матони олишга жазм эта олмади. Уни секин тортиши билан ичида ўлган чақалоқнинг суякларига кўзи тушди...
Ҳаммаси бундан бир йил олдин бошланганди. Ўшанда кеч бўлиб қолгани учун Сурайё эрини хавотир олиб кута бошлади. “Эрталаб бекор аччиқ қилиб гапириб ташладимда. Тилимни тийиб туришим керак эди. Ҳаммасига у айбдордай. Бечора тинмай ишлаётган бўлса”, деди ўзига ўзи. Уч ойдирки ўзларига уй излаш билан овора. Қайнонаси ўлганидан кейин ҳовлини устида ака-укалар жанжаллашиб қолишди. Эрини ёшлигидан боқиб олишгани учун барибир уни сиғдиришмади.
- Шунча боққанимиз етади. Энди аравангизни тортинг, ака. Сизни ўрнингизда бошқаси бўлганида аллақачонлар уй-жой қилиб чиқиб кетган бўларди, — деди укаси.
Эри эса бир оғиз ҳам гапирмасдан ўша куннинг ўзидаёқ ижарага уй топиб кўчириб олиб кетди. Аммо эрининг ўша ҳовлига ҳаммадан ҳам меҳнати кўп синган эди. Ана шу нарса Сурайёнинг жинини қўзитарди.
-Шунча пул сарфлаган эдингиз, баттар бўлинг, -дерди доим жизғанак бўлиб ижарма ижара кўчиб юришдан хуноби ошиб. Эри бўлса миқ этмасди. Тортишгиси келмасди. Энди бу уйнинг эгаси ҳам бўшатинглар деб турибди.
Шу пайт машинанинг сигнал чалиши Сурайёни ўзига келтирди. Югуриб кўчага чиқди. Эри Толибнинг кайфияти яхшига ўхшайди.
-Яхши келдингизми дадаси, - деди секингина.
-Эй, яхши онаси, яхшиям гапми зўр. Ҳозир бир ҳовли кўриб келдим. Шуни оламиз. Эртага сени ҳам олиб бораман. Иморати сал эскирган экан-у, анча пишиқ қурилгани кўриниб турибди. Аммо ҳовлиси жуда катта. Аста-секин янгилаб оламиз. Устига устак арзон. Пулимиз ҳам етади. Эгасига пул жуда зарур бўлгани учун сотувга қўйибди.
- Эртага, вой ростданми, қачон тонг отар экан энди, — деди Сурайё ҳам хушхубардан ўзини қўярга жой топа олмай. Ҳаттоки йиғлаб ҳам олди. Икки йилдан буён уч боласи билан ижарама ижара юриш жонига теккан эди. Одамни ўзини уйи бўлганига нима етсин. Эрталабдан эри-хотин ўртага тушган даллол билан қўнғироқлашиб йўлга отланишди.
- Шу жойдан кирамиз, — деди Толиб катта йўлдан ичкарига машинани бураркан, — тинч маҳаллага ўхшайди қара.
Сурайё машинадан қараб кетар экан, ҳа деб қўйди. Ичкари кўчадан уч кўча нарига ўтишиб бир ҳовли ёнига келиб тўхташди. Ташқарисидан ҳовли бир пайтлар ҳамманикидан зўр бўлгани кўриниб
Maqola nomi : Murdalar Yig'lagan Kecha
Vaqti : 26.04.2014|20:20
Ko'rilgan : 6344
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 230/207
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :30 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика