UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Қалбимда биргина армон билан улғайдим. У ҳам бўлса онамнинг эркалашларига, аллаларига зор эдим. Онам бор эди-ю, йўқдай эди гўё. Эсимни танибманки, онам бетоб. Ҳеч кимга зарари тегмайдигган руҳий хаста эди онам шўрлик. Ҳовли ўртасидаги дарахт тагига бориб соатлаб хаёл суриб ўтираверарди, ўтираверарди.





Бувим эса бизга бош-қош эди. Уч ўғилдан кейин туғилган қиз эдим. Акаларим меҳр билан менга қарашарди. Отам ҳам доим ягонам, қўғирчоғим деб эрклатарди-ю, аммо онам бир бор бағрига босиб болам демасди. Ўзига келган пайтлари акаларимни қучоқлаб эркалатиб қўярди-ю, аммо барибир менга ғалати қараш қиларди. Нега бундай қилишини сира тушунмасдим. Қачон ёнига югуриб борсам, ўқрайиб қараб қўярди. Бир куни мени ҳам бағрига босар деган илинжида акаларимдан кейин олдига югуриб бордим.
— Кет, ёнимдан кет, — деди қаҳр билан қўллари қалтираб. Хўрлигим келиб йиғлаб юбордим. Акам етаклаб уйга олиб кирди.
— Ойим мени ёмон кўрадими, — дедим акамга мўлтиллаб.
— Йўқ ҳаммамиздан ҳам сени яхши кўрадилар, — деди мени овутиб, кўз ёшларимни артиб қўяркан.
— Унда нега мени эркалатмайди ака,— дедим болаларча ўксиниб.
— Ҳозир бетоб, шунга, тузалса энг эркатойимиз сен бўласан, — деди бурнимни чимдиб қўйиб.
— Ҳа, ҳозир жиннида, а, — дедим ўзимча фикрлаб. Акам жаҳлдан қизариб кетди.
— Ким айтди сенга буни, ҳеч қандай жиннимас, эшитдингми бошқа ундай дема, тушундингми?
— Унда нега бувим доим ойимни жинни дейди, — дедим. Акам ҳеч нарса демади. Лекин, акамнинг гапидан кейин бувимнинг ҳам жинни келин дейишларига эътибор бермай қўйдим. Онам ҳақида кўпроқ билишни истардим. Унинг аслида ким ва қандай бўлганлигини билиш мақсадида акаларимни холи жонига қўймай саволга тутардим.
— Ойим сизларга эртак айтиб берганми? — дейман уларга темулиб.
— Албатта, доим уйқуга кетишимиздан олдин эртак айтиб берарди.
— Айниқса, ойим билан паркка борган дамларимиз зўр эди-да, — дейди доим учинчи акам хўрсиниб.
— Унда нега мени ёмон кўради, — дейман яна эзмаланиб. Шу саволни ҳар куни уларга бераверардим. Жавоби аниқ бўлса ҳам бераверардим.
— Сени ҳаммамиздан кўра кўпроқ яхши кўради. Исмингни ҳам ойимни ўзи Меҳрибон деб қўйган, — дейди акам.
Уларни гаплари менга эртакдай туюларди. Аммо ёнимда турган онамдан бир чимдим меҳр кутиб яшардим. Отам келиши билан бир дақиқа ажралмасдим. Ҳеч ҳам ёнимдан кетмаса эди, дердим. Мактабга чиққан пайтларим нуқул болалар ортимдан калака қилиб жинни хотиннинг қизи дейишарди. Уйга йиғлаб келганимни кўрган акам, югуриб чиқиб болаларни таъзирини берарди. Аммо ўзи ҳам болалар қўшилолмаслигини билардим. Отам ҳафтада икки кун олдимизда бўларди. Қолган кунлари ишдаман дерди. Акаларим уй ишларини ҳаммасини ўзлари бажаришарди.
Баҳор келиши онамга ёмон таъсир қиларди. Инграниб қоронғи уйдан чиқмасди.
Maqola nomi : Bir Umr Kutilgan So'z
Vaqti : 26.04.2014|20:18
Ko'rilgan : 2997
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 250/252
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :28 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика