UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Кечаси билан ёғиб чиққан ёмғир, эрталаб ҳам тинай демасди. Тонг отган бўлсада Нигора уйқудан кўзини очгиси келмай ётарди.
— Нигор, тур чой тайёрлаб бер, — деди эри ҳам эриничоқлик билан энсаб, — бўла қол, кечикаман.
“Уф, деди хаёлида Нигора, индамай ўзи чойини ичиб кетсада. Ҳамма нарсани албатта хотин қилиши керакдай”.



Кечаси боласининг инжиқланиб чиққанидан яхши ухламагани учун калласи ҳам қандайдир карахт. Ноилож ўрнидан туриб нонушта тайёрлашга тушди.
— Кечаси билан ўғлингиз ғингшиб ухламай чиқди. Қизингиз яхши эди чақалоқлигида катта одамдай ухларди. Қачон булар катта бўлишар экан? — деди Нигора.
— Қизим менга, ўғлимиз сенга ўхшаганда, ҳадемай катта бўлиб қолишади — деди эри кулиб.
— Нуқул яхши тарафини ўзингизга ўшатар экансизда. Ўзи кетма-кет туғиш одамни чарчатар экан. Куни билан иккаласининг орқасидан тимирскиланиб ҳолим қолмайди.
Эри соатига қараб унинг гапларига аҳамият ҳам бермай тез-тез нонушта қила бошлади. Унинг бундай ўтириши Нигоранинг жаҳлини чиқарди. Пайтдан фойдаланиб қолмоқчи бўлиб:
— Пул ташлаб кетинг, нарса олмоқчи эдим савдогар қўшнимиздан. Сотишга чиройли кийимлар олиб келибди,— деди Нигора эрининг маош олиши яқинлашганини ҳисобга олиб.
— Уйда ўтирсанг сенга нарса нима керак? Ҳали маош олганим йўқ. Кейинги ҳафтага дейишяпти.
— Доим шундай деб оғзимга урасиз, нима уйда ўтирсам мен кийим киймаслигим керакми? Қачон охирги марта нарса олиб берганингизни эслай оласизми, — деди Нигора ростакамига тутоқиб.
— Эрталабдан асабга тегма. Худди нарсаси йўқ одамдай дийдиё қилиб.
— Хали ишга чиқиб олай ўзим биламан, — деди ётоқхонага кириб кетаётган эрини ортидан алам билан.
— Оқ куйлагим қани мени? — деди эри.
“Бошланди, менсиз кийимини ҳам топиб кия олмайди, “деди ўзига ўзи тўнғиллаб.
— Ҳали ювганим йўқ. Кеча улгурмадим-да. Бошқасини олиб кийинг, — деди шкафдаги куйлакларни кўрсатиб.
— Мен билан гап талашгунча ювиб қўйсанг бўлмайдими, айтгандимку сенга шуни кияман деб, — Эрининг ҳам қайсарлиги тутиб қолди.
— Иккита бола билан улгурмадим-да, бир поғона тушди Нигора.
— Баҳонанг ҳам тайёр, бошқаларга ўхшаб қайнона-қайнота, қайинсингилу қайинукалар билан яшасанг нима қиласан? Ўзи хотинни иккита қилиш керак экан-да.
— Нима? — деди кўзини катта-катта очиб, —Ҳали шунақами, ёқмай қолдикми, унда бугуноқ кетаман. Битта нарса олиб бера олмайсизу, иккита хотинни қаёқдан ҳам олардингиз. Нигоранинг гапи эрига ёмон ботди.
— Ўчир овозингни, олдин кийим- бошимни эплаб қўйда кейин тилингни бир қарич қил,— деб бақириб юборди. Унинг овозидан болалари қўрқиб уйғониб кетиб йиғлашга тушди. Эри эса эшикни қарсиллатиб урганича уйдан чиқиб кетди. Эшик Нигоранингюзига келиб урулгандай алам билан йиғлаб юборди. Тушгача эри камида икки марта қўнғироқ қилиб,
Maqola nomi : Araz
Vaqti : 26.04.2014|20:17
Ko'rilgan : 2703
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 329/250
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :82 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика