UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Туҳмат... Унинг тоши нақадар оғир ва шафқатсизки, инсоннинг руҳиятига, қалбига озор беради. Бугунги қаҳрамонимиз ана шундай балога гирифтор бўлди. Кутилмаганда энг яқин дугонасининг қилган туҳмати унинг дилини яралади. Афсуски, бегуноҳлигини исбот этгучи бирорта далили йўқ...





Асила ўн беш йиллик дугонам. У билан беш йил бирга ўқиганман. Тақдир экан, кейин иккимиз ҳам турмуш қуриб пойтахтда қолдик. У биринчи бўлиб ишга кирди ва мени ҳам таклиф этди. Ўша-ўша иккимиз бир жойдамиз. Борди-келди қилиб турганимиз учун турмуш ўртоқларимиз ҳам яқин бўлиб кетишган. Ҳеч қачон бир-биримиздан ёрдамимизни аямаганмиз. Доим биргамиз. Қишда бир ҳамкасб қизимиз турмушга чиқадиган бўлди.
— Кийимларимизни шу ерга олиб келамиз. Кечки пайт тўғри чиқиб кетаверамиз. Уйга бориб юрамизми? — деди у.
Бу фикр менга ҳам маъқул келди. Кеч кира бошлаши билан ҳамма ясан-тусан қилишга уриниб кетди. Фақат менинг оёғим тормаётди.
— Нега ўтирибсан, бўл тезроқ... — шоширди Асила.
— Кичкина ўғлим эрталаб яна қусди. Хушидан кетди... — дедим юрагимни кемириб ётган дардимни яна очиб.
— Тезроқ операция қилдиришинг керак, — куйинди дугонам ҳам.
— Катта пул керак. Озроқ йиғдик. Шу маошимизни ҳам олайлик, ўша заҳоти шифохонага ётамиз.
Кичкина ўғлим эндигина тўрт ёшга кирган бўлса-да, шифокорлар унинг бошида ўсма борлиги бир ой олдин айтишди. Ўшандан буён на ейишимда, на уйқумда ҳаловат бор. Кўнглимга қил ҳам сиғмасди. Нима бўлса ҳам пул топсам-у, болажонимни бу балодан қутқарсам дердим. Аксига олиб топганимиз ҳам сал етмай турибди.
— Айтганча, бир миллион икки юз мингга олган занжиримни олиб келдим. Агар бир ҳафта олдин ўғлингни операция қилиш лозимлигини эшитганимдами, шуни олмай пулини сенга берган бўлардим.
— Унақа дема. Ўзи ниятингга энди етдинг. Яхши кунларингда тақ. Қани кўрсат-чи?
Унинг нозик ва зарифлик билан ишланган занжирини эҳтиётлаб қўлимга олдим. Бўйнимга энди тутиб, шкафнинг ойнасига қарамоқчи эдимки, телефоним жиринглади. Занжирни стол устига қўйиб, сумкадан телефонимни олдим.
— Ойи, укам... — қизимнинг йиғлаб гапириши юрагимни қинидан чиқариб юборди.
— Боряпман, — дедим-у, отилиб хонамдан чиқдим.
— Матлуба? — орқамдан бақирди дугонам.
— Ўзинг кетавер, болам... — дедиму уйга югурдим.
Турмуш ўртоғим аллақачон ўғлимни шифохонага олиб кетган экан. У хушсиз, фақат ингранарди. Жажжи болажонимнинг жони азобда...
— Шоҳжаҳон, Шоҳ... кўзингни оч, болам... — шу дамда уни бу қийноқлардан ҳалос қилиш учун ҳамма нарсага тайёр эдим. — Дадаси, нима деди шифокорлар?
— Зудлик билан операция дейишяпти... — ерга қаради эрим.
— Кейин яхши бўлиб кетарканми?
— Ҳм... — кўзини ердан олмай хўрсинди у киши.
Негадир кўнглим алланечук бўлиб кетди.
— Йўқ, агар операция... — миямга келган фикрдан ўзимни йўқотиб қўйдим. —
Maqola nomi : Tuhmat Toshlari
Vaqti : 26.04.2014|20:16
Ko'rilgan : 3257
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 376/288
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :20 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика