UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Ўша кунларимни ҳозир ҳам изтироб, ҳам энтикиш билан эслайман. Чунки биз нақ ўн уч йил бефарзандликдан азият чекдик. Шунча йил бизга ҳам Худонинг атагани бормикан, дея тунлари бедор илтижо қилдик. Тирноққа зор бўлиш, ҳар бир кунни умид билан ўтказишнинг қанақа дард эканлигини мен жуда яхши биламан. Бу йилларни шунчаки десангиз, янглишасиз. Айтиб берсам, бири кулгили, бири аламли.
— Фалон жойда зўр табиб чиққанмиш, — дерди қайнонам. — Бир бориб кўринглар-чи?





Улар қишлоқда, биз шаҳарда турганимиз учун икки томонлама чора қидирардик. Шаҳарда қандай донғи чиққан шифокорни эшитсак, албатта борардик. Қайнонам эса одамларга фойдаси теккан фолбинми, қушночми, табибми, эшитиб қолса, дарров бизга айтган. Аммо қани энди бирортасидан жўяли гап эшитган бўлсак.
— Бир сариқ қўчқор олиб келасизлар. Касал, ориқ, кичкина бўлмаслиги керак. Чунки бу садақадек гап. Қон чиқарамиз ахир, — деди бир фолбин.
— Хўп, қачон олиб келайлик, — деди ҳеч фолбинларга ишонмайдиган эрим ҳам. — Эртагаёқ олиб келаман.
Шу билан эртасига фолбининг кўнгли тўладиган қўчқор билан бордик. Унинг қилган иримларини эсласам, ҳалиям кулгим қистайди.
— Қани, қўчқорнинг устига аввал куёв ўтиради, келин сиз у кишининг орқасидан мингашинг.
— Қўчқорга ҳам миниб бўларканми? — ажабланди эрим.
— Савол бермай, айтганимни қилинг. Сиздан бошқа кутиб турган «клиент»ларим қанча?
Биз индамай унинг айтганини қилдик. Қўчқор устида эр-хотин, қайнонам қилган амалларимиз «эн бўлиши»ни тилаб дуо қилаяпти. Фолбин онахонамиз эса қўчқорнинг қулоғини кесиб, ундан чиққан қонни бизнинг пешанамиз, қорнимиз ва оёқ-қўлларимизга суркади.
— Бўлди, энди бораверинглар.
— Ие, қўчқорни сўйиб, гўштини садақа қилмаймизми? Кеча қон чиқариб, садақа қиламиз, деган эдингиз-ку?! — эрим яна савол берди.
— Мана, қулоғини кесиб қон чиқардим-ку. Қўчқорни менга олиб келганингизнинг ўзи садақа.
Шу билан лом-мим демай уйга келдик. Афсус, қўчқоримиз бизга ҳеч нима қилиб бермади. Бу орада яна шифокорга кўриндик.
— Сизда тухумдон кистаси пайдо бўлибди, — деди шифокор. Уни даволаб, қайта чиқмайдиган қилиш учун ҳам бир йиллар вақт сарфладик. Кейин яна олти ой кутиш.
— Бир зўр мулла бор экан. «Гарантия» берди. «Битта ҳўкиз олиб келсангиз, зўр қилиб ўқиб бераман. Бир ой ўтмай келинингизда ўзгариш бўлади», деди, — қайнонам яна куйинчаклик қила бошлади.
— Ойи, ўша мулла Худо эмас. Ўтган сафар қўчқорга куйгандек куямиз. Қайтанга ўша қўчқорни ўзим садақа қилсам, савобга қолардим, — қаршилик қилди эрим.
Бу орада қўшнимнинг тавсияси билан яна бир шифокорга кўриндик.
— Бачадон найларини текшириб кўрайлик, — деди у киши. Буни ҳам қилдик.
— Афсус, ўтказувчанлиги яхши эмас экан. Менимча, бепуштлик сабаби шу!
Одатда «бирор жойинг касал», деса ҳамма хафа бўлади. Биз эса хурсанд
Maqola nomi : 13 йил кутилган фарзанд
Vaqti : 26.04.2014|20:15
Ko'rilgan : 3144
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 265/263
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :36 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика