UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Ҳозир жуда бахтлиман. Бир кун келиб Аллоҳ мени мана шундай шодликка кўмиб ташлайди, деб ўйламагандим...
Севиб турмуш қурдим. Олти йилим гоҳ ғамгин, гоҳ бахтиёр ўтди. Шу вақт ичида тўрт фарзадимизни тупроққа бердик.
— Мен ота бўламан! Бунисини асраб-авайлаймиз, албатта, қўлингга оласан, — дерди эрим ҳомиладор бўлганимда.
Афсуски, уйдагилар мени кафтида асраса-да, барибир болаларимиз тўққиз ойга етмасдан ўлик туғиларди.





Чексиз орзуларимиз, ҳадсиз умидларимиз бир зумда чиппакка чиқарди. Кейин қайнонам жанжал қила бошлади:
— Сен соғломсан. Хотинингнинг қандайдир касали бор. Шунинг учун боласи ўлиб қолади. Ажраш! Шу вақтгача боланг бўлса, чопқиллаб, ўзингга эргашиб қоларди.
— Ойи, бу Худонинг иши. Болани бериш ҳам, олиш ҳам унинг измида. Аллоҳдан устун келолмайсиз-ку!
— Ажраш! Мана кўрасан, бир йилга қолмай болали бўласан.
Эрим бир йил давомида икки ўт орасида яшади. Аммо менга лом-мим дегани йўқ. Чидолмадим. Уни ўзим ташлаб кетдим. Олти ой ўтмай қайнонам ўғлини уйлантирди. Ўша кунларимни эсласам… Ахир мен уни жонимдан ортиқ севардим. Ўзим ташлаб келган бўлсам-да, қандайдир умид билан яшаган эканман. Уйланяпти, дейишгандаёқ, ичимда бир нарса узилгандек бўлди. Аламимни сездирмаслик учун кундузи кулиб юрардим.
— Эринг уйланаётганмиш. Эшитдингми? — ҳайрон бўлиб сўрайди қўшнилар.
— Эшитдим. Уйланади-да! Уйлансин, фарзандли бўлсин, деб ўзим ташлаб келдим-ку!
Ҳа, уни ўзим ташлаб келгандим. Аммо бир умрга эмас. Қачондир қайнонам инсофга келишига, эрим мени соғиниб, олиб кетишига ишонардим. Афсус…
Кечалари дод солиб, хуморимдан чиққунча йиғлагим келарди.
“Нега мендан осон воз кечдингиз? Мендан кечганингиз рост бўлса, озгина сабр қилишингиз ёки менга уйланаётганингиз ҳақида айтишингиз керак эди-ку! Турмушга чиққанимдан кейин уйлансангиз бўлмасмиди? Ҳеч қачон сиздан олдин турмушга чиқмаслигимни билгандирсиз-да!”
Ана шундай азобли кунларимда менга ҳам совчи келди. Саккиз ой аввал хотини туғруқ вақтида вафот этган эркакдан. Бир бор онасини эммаган чақалоқдан ташқари яна тўрт нафар боласи бор эмиш.
— Вой ўлмасам, йигирма тўрт яшар қизимни беш болали одамга бераманми? — деди онам юраги ёрилиб. Отамнинг ҳам кўнгли чопмади.
— Ойи, ўша одамга тегаман, — дедим.
— Эсингни едингми? У беш боланинг отаси-ку.
— Нима бўлибди? Бешта ажал эмас-ку! Бола… норасида гўдак улар…
— Ўгайликнинг азобини билмайсан-да!
— Ҳозирги азобимни билмайсиз-да, ойи, — йиғлаб юбордим. — Кечалари мени ухлайди, деб ўйлайсизми? Эр бермоқ — жон бермоқ, дердингиз-ку ўзингиз. Мен бир кечада минг бор жон беряпман. Ундан кўра кечаси билан ўша саккиз ойлик болани тебратиб, овунганим яхши эмасми?
— Қолгани-чи, эсини билиб қолган улар. Каттаси ўн икки ёш экан. Беш болани, эрни, қайнонанинг кўнглини топа оласанми?
— Ёлғиз
Maqola nomi : Yerdagi Jannat
Vaqti : 26.04.2014|20:13
Ko'rilgan : 3469
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 260/190
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :26 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика