UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Ўша кунларни эсласам ҳалиям даҳшатга тушаман. Юрагим орқага тортиб кетади. Жинни бўлиб қолмаганимга шукр қиламан. Парвардигор дард берса, шифосини ҳам беришига ўшанда ишондим.
Тиббиёт институтида ўқиганим учун кеч уйланганман. Хирург-онкологман. Қизилўнгач саратони билан оғриган беморларни даволайман. Умид ёлғиз ўғлим. Учта қиздан кейин Аллоҳ орзумизни ушалтирган. У туғилганида роппа-роса қирқ ёшда эдим.





Умиднинг томоғи тез-тез оғригани учун роса авайлардик. Айниқса ойиси ҳар доим кўз-қулоқ эди:
— Умиджон, совуқ сув ичиб қўйма!
— Болам, овозинг бошқача, томоғинг оғрияптими?
«Асраган кўзга чўп тушар», деганлари рост экан. Ўшанда Умид ўн беш ёшда эди.
— Томоқни очадиган дори олиб келинг, — деди аёлим телефон қилиб.
Билдимки, ўғлимнинг яна томоғи оғриган. Ўша куни унинг иссиғи чиқиб, роса безовта бўлди. Укол қилдим. Дори ичирдим. Аҳволи яхшилангандек бўлди. Бир ҳафта ўтиб, у яна қайталади.
— Лорга олиб бор. Яхшилаб текширсин, — эрталаб тайинлаб кетдим хотинимга.
— Умиднинг гапларига қараб, аллергияси ҳам бор, шекилли, деб манов дориларни ёзиб берди, — кечқурун дорилар рўйхатини қўлимга тутқазди у.
— Яхши, олинглар…
Афсуски, бу муолажанинг таъсири ҳам узоққа бормади. Бир ой ўтар-ўтмас ўғлим яна овқат ейишга қийнала бошлади.
— Ангинангни олдириш керакми, дейман, болам, — дедим юрагим эзилиб.
— Эртага олдирайлик, — деди ўғлим зорланиб. Шундагина ўғлимга эътибор берибман. Озиб, ранги бир аҳвол бўлиб қолибди. Оғриқ жонидан ўтибдики, эртагаёқ ангинасини олдиришга тайёр! — Хўпми, дада, ўзингиз олиб борасиз-а?
Унга раҳмим келиб кетди. Шўрлик болам… Ота бўлиб, яна ўзим шифокор бўла туриб унга беэътиборман.
— Кел-чи, ўзим бир кўрай! Балки яхшилаб даволасак олдириб ҳам ўтирмасмиз. Юзингдан кўриниб турибди — қонинг кам. Анемиясан! Иммунитетинг паст. Қувватлантирадан дорилар беришимиз керак сенга, — шундай дея унинг ёнига ўтириб, иягидан тутдим. — Қани оғзингни оч. Ёруғга қара…
Унинг томоғига қараб ҳайратим ортди. Шамоллаш аломатлари кўринмайди. Хаёлимга келган фикрдан юрагим ортга тортди.
— Яна қаеринг оғрияпти, ўғлим… — шу саволни беряпман-у, жавобини эшитгим келмасди.
— Кўкрагим, мана бу ерим, — у тўшини ушлади. Кўз олдим қоронғулашди.
— Қовурғангнинг пасти-чи? — «йўқ», де болам, «йўқ», де, зорланаман ичимда.
— Оғрийди. Орқам… умуртқам ҳам оғрийди…
Тилим калимага келмай қолди. Хушимдан кетай дедим. У айтган жойларни пайпаслаб кўргани юрагим бетламади. «Йўқ! Фақат бу эмас! Худойим, наҳот ўғлим саратонга чалинган? Ёлғизгина болам, ўғилгинам, эндигина ўн бешга кирган жигаргўшам…»
Кўзларим ёшга тўлди. Ўзимни қўлга ололмасдим. Ўкраб юборишим мумкин эди. Шунинг учун ўрнимдан турдим.
— Нима гап? — деди бизга анқайиб қараб ўтирган хотиним.
— Эртага ангинасини олдирамиз.
Maqola nomi : O'g'limni bu darddan qutqara olamanmi???
Vaqti : 26.04.2014|20:12
Ko'rilgan : 3791
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 265/246
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :24 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика