loading...

UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Бизнинг қишлоқ бошқа қишлоқларга ўхшамайди. Нега дейсизми? Чунки даштни кесиб, аввал темир йўл қурилган, кейин кичкина станция. Шундан кейингина станция ишчилари ва бошқалар кўчиб келиб қишлоқ пайдо қилишган.
Даштнинг ўртасида пайдо бўлган, қрим-татар, тожик, ўзбеклар яшайдиган қишлоқда дунёга келганман. Биз болаларнинг эрмаги тинмай ўтиб-қайтадиган поездлар эди. Қалдирғочларга ўхшаб йўл бўйида тизилиб туриб, поездда кетаётганларга қўл силтардик. Вагондаги одамлар биз учун худди бошқа бир оламдек туйиларди. Хамма поездлар ҳам бизнинг станцияда тўхтамасди. Чунки станциямиз кичкинагина эди.





Темирйўл поездидан бошқа нарсани кўрмаган болаларнинг орзуси ҳам шунга яраша бўлади. Мен катта бўлсам, албатта, поезд ҳайдовчи бўламан, деб орзу қилардим. Менимча, қишлоғимиздаги болаларнинг барчаси шуни орзу қилган. Балки ростдан ҳам паровоз ҳайдовчиси бўлармидим... Агар у бўлмаганида. У қишлоғимизда ёзда чаққан чақмоқдек ҳаммани ҳайратга солиб пайдо бўлди ва қишлоғимизнинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди.
Одатимизга кўра, болалар кечки поездни кузатиб турибмиз. Станция ёнидан тезлигини бироз пайсайтириб ўтиб бораётган поезднинг охирги вагони эшиги кутилмаганда шарақлаб очилди ва ниманидир гурсиллатиб улоқтиришди. Ҳаммамиз думалаб кетган нарсанинг ортидан югурдик. Юз-кўзи қонга беланган киши думалай-думалай ариққа тушиб кетди. Бизнинг шовқинимизни эшитиб, станция навбатчиси югуриб келди. Оёқ остида ўралашаётган биз болаларни дарров ҳайдаб солишди. Уни эса қишлоғимизнинг табиби Софа бувиникига олиб кетишди. Икки кун давомида уни кўриш учун Софа бувининг панжараларига осилсак-да, афсуски, ҳеч нимани кўролмасдик. Кейин уйда катталардан эшитган гапларимизнинг биттасига ўнта қўшиб, бир-биримизга етказишни бошладик. Поезддан улоқтирилган меҳмон бир кун дунёдаги энг катта ўғри бўлса, эртасга чет эллик айғоқчига айланарди...
Ўн кунлардан кейин ўзига келган меҳмон кимлигини ҳам қаерданлигини эслолмаётганлиги маълум бўлди. Ҳатто исмини ҳам билмас эди! Шундан кейин Софа буви уни Аллоҳнинг ихтиёри билан бизнинг қишлоққа келиб қолди, исми Ихтиёр бўлсин деди. Секин-секин ўзига келган Ихтиёр ака жуда келишган, бақувват йигит эди. Бир куни қишлоғимиз оқсоқоли у ҳақда ҳукумат идорасига хабар бериш керак, деб қолди. Лекин Ихтиёр ака негадир қўрқиб кетди ва уни қишлоқдан ҳайдамасликларини ўтиниб сўради. Қолаверса, Софа бувининг гапини қишлоқда ҳеч ким икки қилолмасди. Бувининг болалари узоқ шаҳарларга кўчиб кетишган, кампир ёлғиз яшарди. Бир куни Ихтиёр ака Софа опага айтаётган гапларини эшитиб қолдим:
— Ҳатто исмимни ҳам билмайман, лекин юрагимда қўрқув бор. Хотиранинг ўчиши фақат мияга таъсир қиларкан, юракка эса таъсирини ўтказа олмас экан... Қаттиқ қўрақаман, лекин кимдан
Maqola nomi : Poezdan uloqtirilgan Mehmon
Vaqti : 26.04.2014|20:11
Ko'rilgan : 3368
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 359/271
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :44 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика