UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Халқаро танловда юқори ўринни олиб қайтган машҳур рассомдан нега фақат мажнунтолларни чизасиз, деб сўрадим. У эса дардларини гапириб берди…
— Қишлоғимиздаги мажнунтоллар қатор ўсадиган сой бўйини яхши кўрардим. Ёзда дарахтлар шунақа қуюқ тортардики, мажнунтол новдалари орасида бемалол яшириниб ўтириш мумкин эди. Дарахтларнинг майин баргларини юзимга босиб ўтириш энг яхши кўрган машғулотим бўлган. Баргларнинг шитирлашига сувнинг шилдираши қўшилиб, ажиб бир қўшиқ тараларди. Табиат қўшиғи эди бу. Ҳеч қанақа фонограммаю микрофонсиз, табиий… Расм чизиш қобилияти менда қаердан пайдо бўлганлигини билмайман, лекин қўлимга қоғоз тушдими, сурат чиза бошлардим. Бу одатим дадамга сира ёқмасди, ўғил бола меҳнатга ўрганиши керак, оқбилакойимларга ўхшаб қоғоз-қалам кўтариб юрмасдан, дерди. Ойим эса мен чизган суратларга тикилиб, хаёл суриб ўтиришни яхши кўрарди.





Бир куни дадам эрталаб шаҳарга йўл олди менга эса бир дунё иш топширди. Қўйларни қирга олиб чиқиб боқиб келишим керак эди. Дадамнинг айтишича, қўйларнинг оёғининг чигалини ёзиб туриш керак эмиш. Лекин менинг кўнглимдаги гаплар қизиқтирмасди, дадамни. Қоғоз қаламларимни кўтариб қўйларнинг ортидан югурдим. Тепалик устига чиқиб пастда шалдираётган мажнунтолзор сойга тикилдим. Кутилмаганда бир йигит шошиб мажнунтолзор орасига кириб кетди, салдан кейин бир қиз ҳам атрофга аланглай-аланглай ўзини дарахтзорга урди. Бу жой менга тегишли десам, эгалари чиқиб қолди-ку! Уларни кузатаман, деб кеч бўлганини сезмай қолибман, бир пайт «ши-и-ғ» этган хивчиннинг овозидан ва елкамнинг ачишганидан сесканиб кедим. Сакраб туриб қарасам, отам кўзлари қонга тўлиб тепамда турибди. Ўзимни ўнглашга улгурмай, бўйним аралаш хивчин кетма-кет туша бошлади. Қўрққанимдан бошимни қўлларим билан чангаллаб, ўтириб олдим. Қочганимдан фойда йўқ, чунки қочсам, дадам баттар қутиради… Ўша хивчиннинг излари танамда ҳамон бор… юрагимдагиси ҳам кетмаган…
Ўша куни мен мажнунтоллар яширган сирга маҳлиё бўлиб ўтирганимда қўйлар ўтлаб кетгану, қўшни болалар ўзларининг подасига қўшиб, уйимизга олиб боришибди. Уйда катта жанжал бўлди. «Болангни интернатга топширвораман», деди дадам. Онам эса йиғлаб-ёлворди. Кейин дадамнинг кўнгли жойига тушсин деб, мени бир-икки мушт тушириб, қарғаб қўйди.
Кечаси елкам ачишганидан ағанаб зўрға ухлаганимда онамнинг меҳрибон қўллари бошимни силаганидан уйғониб кетдим. Онам бечора дув-дув кўз ёш тўкарди. Дадам ишга кетса, мен учун байрам бўларди. Менга топширилган ишларни ҳам онамнинг ўзи бажарар, мен эса мазза қилиб сурат чизардим. Бир куни тепаликда кун бўйи расм чиздим ва қувониб ойимга келтириб кўрсатдим. Суратда сой бўйидаги мажнунтоллар орасида йигитнинг елкасига бошини қўйганча ўтирган қиз тасвирланганди. Уни кўриб ойим
Maqola nomi : Majnuntolga Yashirilgan Sir
Vaqti : 26.04.2014|20:11
Ko'rilgan : 2970
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 248/314
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :54 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика