UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
турдаги кўриниши билан, тарбия, ген, атроф мухит ва вазият билан шаклланган ва шакилланиб бораётган одам бўлади холос. Демакки, уни мана шу омилларга қараб, созлаш мумкин. Инсон умри охиригача ўқийди, нимадандир дарс олади, фикрлари ўзгаради, дунёқараши тўлиб, ўзгариб хам бораверади. Шундай экан, ундаги салбий тушунчалари, харакатлари ва одатлари хам ўзгариб боради. Одам умри охиригача ТАРБИЯЛАНАДИ!
Ва бу нарса аксарият холларда уни ўзига боғлиқ эмас!
Итни бурчакка тираб тепаверганингиз билан тарбияланмайди, аксинча у баттар қутураверади, биринчи сабаб яшаш учун кураш, химоя, иккинчиси (онгли мавжудот психологисидан келиб чиққан холда) жавобан шундай салбийлик тури осонроқ, демак бошқа йўли йўқ дегани.

Ижобий тушунча пайдо бўлиши учун аввало ИМКОН керак! Кейин эса уларни ривожлантириш учун ВАҚТ! Инсоният фақат унга бўлаётганига бахо беради, (биров тушунтириб айтмагунча) ўзидан бўлаётганига эмас, ва энг асосийси ундан БЎЛИШИ МУМКИНига эса мутлақо ишонмайди. Бу нотўғри!
Сизни бу воқеангизга билдираётган фикрларим , юқорида айтганимдек, индивидуал холат деб эмас, бошқа барча учун умумий қабул қилинадиган бўлишини истардим.

Зеро, хар бир муносабатга тарози призмаси орқали қараш керак. Масалан , бирон бир яқин инсонингиз билан муносабатга дарз кетилса, муносабатдаги ижобий ва салбий нарсаларни эслаб, аксарияти қандай бўлгани билан сўнгги хулосага келиниши керак. Агарда у тарафдан салбийси кўп бўлган бўлса, унда бефойда, агарда яхшиси кўп бўлса демак ИМКОН ШАРТ! Муносабатда яхшиси кўп бўлиб, охиридагиси катта гунохдек бир ёмон иш қилган бўлган тақдирдаям, ўша холатга сабабчи бўлган нарсаларни тахлил қилиш керак. Гунохниям сабаби бўлади, тушуняпсизми.

Сизни холатингизда эса, у қизни хаётингизда ўша яхшиси учун хам ИМКОНни ўзи бўлмаган экан. Сиз унга имкон бериб синашингиз керак. Ўша муносабатлардаги мухим бўлган тарозини бошқа палласига қўйишга арзигулик нарсалари борми, кўринг ва бахо беринг. Сиз уни кечириб дилдан апоқ-чапоқ бўлинг дегани эмас, шунчаки имконият беринг, таклиф қилса боринг, сизда нимадир тадбир бўлса ўтмишга қараманг, хаётингиздаги янги инсондек таклиф қилинг, ўрганинг.
Зеро, у сизни хаётингизда ўзини янги хис қиляпти, сиз хам шундай қабул қилинг.

Ундан қочиб бошқа хонага чиққаниз билан, ўзингиздан қоча олмайсиз ва хар бир инсон билан уришиб, дарров имконсиз ва тарозида ўлчамасдан , ўша инсонни хаётингиздан йўқотиб юбораверсангиз, вақти келиб атрофингизда бир ўзингиз қолишингиз табиий хол.
Унда хонада хам бир ўзингиз ишлашингизга тўғри келади.
Maqola nomi : Ярашгану, кечира олмаяптганлар учун
Vaqti : 26.04.2014|20:10
Ko'rilgan : 3156
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 368/344
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :21 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика