UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
-Севиб қолганингда у инсон сенга гўё бутун оламни хадя қилгандек туюлади. Қизиғи бу олам аввалгисидан қизиқроқ, ёрқинроқ ва албатта тотлироқ бўлади.
Афсуски у инсон хаётингдан кетар бўлса бутун оламни олиб кетиб, ўрнига хеч нарса қолдирмайди.

Бутун оламсиз яшаб кўрчи...



Человек, в которого влюбился, как будто заново дарит тебе весь мир, взамен на тот который был у тебя до этого человека. Причем тот который он дал будет намного ярче , интереснее и красивее. Но вот только уходя он забирает то что тебе дал не оставив взамен ничего!

Попробуй ЖИТЬ без всего мира!





-Қовоғингга тикилиб яшаш, билсанг эди нақадар оғир. Ундан ёғиларми паға-паға қор, ё бахорги алвон чечаклар. Қовоғингга термулиб ўтди, эссизгина суйган нигохим. Ўз умрини ўтказди яшаб, қовоғингга қул бўлиб севгим....



-Бугун атрофимда тубанлар, разолату қабих инсонлар. Сен хам улар каби эдинг аслида, фақат кўпроқ ёқар эдинг содда қалбимга. Ўлай агар ўқисанг хозир, бу сўзларни мени номимдан, отиб ташлармидинг нафрат-ла мени. Кўз ёшини оқизган заиф, бунча нодон бунча пастсан деб.

Сенга мазза, сенда кўнгил йўқ, ўргатмадинг мени хам худбин! Сен кимнидир хозирги пайтда, тупуряптгандирсан шўрлик қалбига, бу орада мен эса ахмоқ, бурним оқизгандек ёзаман яна.

Сен хам хамма каби оддий осийсан, гунохкорсан гохи фаришта. Оддий бир ахмоқсан қадрга етмас, гохи бир юқори учган оққуш каби пок. Шунчаки мен учун ёққансан кўпроқ, буни билгач эса, кетгансан йироқ....

Бугун атрофимда яна ахмоқлар, худди сендек билсанг, лек сенмас бироқ....



-Фолбинга бормайман қайтараман деб, дуода айтмайман исмингни энди. Сени ўзим топдим, бу менинг айбим. Қалбим мозорига кўмаман сени..



-Сени бир эслатди яна нокас туш. Ўз тушим ўзимга сўнгги пайт душман. Балки хаёлларим...улар хам хоин, ўзимдан ўзимни тортқилар яна. Аслида умуман менга ёқмайсан, сени севмайман хам фикрлаб кўрсам, бунча тушларимга ёқиб тушмасанг, бунча тушларимда юрагим оғрир... Кетиб бўлдинг мендан узоқ-узоққа, олиб кетиб мендан барча мехрни, олиб кетмайсанми соғинчингни хам, тарк этмайсанми энди тушларимни хам.



-Бир ёниб кўриниб кўзингга, вақт ўтиб тегсамчи бирдан жонингга. Мендек оташинлар билсанг хаётда, яна бир учрайди, яна порланиб. Фақат унда энди ёндириб буткул, жонингни суғурар, кулинг совуриб .)


-Мағрурсан ўзингча, сен зўрсан гап йўқ. Сени севганимчун зўрдирсан балки. Унутма зўрлигинг тубида асли, менинг мухаббатим оддий сабабдир!


-Ваъда номи чиқса ваъдаму, гар вақт ўтиб оғриққа ўтса? Айтилмайин асли амалда, бажарилиб сезилмай ўтса...Қайси бирин истайди кўнгил? Қай бири малхамдир асл ишончга? Аввал ёлғонидан бўлиб сармастда? Ё кейин қадрига етиб аламда?


-Мен кетаман, сезилмай сенга. Умринг ўзгармайди, фасллар ўша. Хаёт тўхтамайди, сен хамон олға. Фақат кафолатмасман
Maqola nomi : "Севганимга аталган нома..." -2
Vaqti : 26.04.2014|20:03
Ko'rilgan : 1511
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 199/377
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :49 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика