UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Бизни севар деб хурсанд эдик, аслида биз ошиқ экан. Бизни суяр дердик аслида биз куяр бўлдик. Бизга боқар деб кутгандик, бошқасига чопар бўлди. Омад бизда деб алдандик, ёрнинг ёрида экан, у ўйлаган ғамлари биз тарафда яшар экан.
Бизни ўйлар деб кутардик, нажотга ишонч қилиб, унинг эса билсам агар умидлари бошқа экан. Ёр-ёр тагинда уялгани сохта экан, ўз уйидан кетар бўлиб кўз ёшлари ёлғон экан.

Кел янги тил ихтиро қиламиз. У иккимизники бўлади фақат! Номи тушуниш бўлади, шеваси эса мехр. Натижаси нима бўлса розиман!


Сен оддий бир ўйлаб топилган хикоясан холос.

Ва бу фақатгина сенинг айбинг. Чунки сен бўлмасанг, мен бу хикояни ўйлаб топармидим...

Ты придуманная история, и это твоя вина. Не будь ты я бы тебя не придумал.

Қучоғимнинг кучидан юрак зарбин тинглар эдинг, киприкларим китиғидан қовоқларинг очолмасдинг. Вақт унутиб соатлаб кўзларимда яшар эдинг, тишлар билан алвон рангга лабларимни бўяр эдинг.

Шифокор бўл, юракларни давола, йиллар тингла юракларни у зарбани тинглармисан? Пардозчи бўл, қанча чизма у кўзларга ўхшармикан? Қонатгин тишлаб лабларни....у мазани сезармисан?

Я буду тем человеком перед которым ты откроешь всю свою сущность, и при этом тебе стыдно не будет!

Шодлигимда учратиб, севинчимга бўлган шайдо, бахтсизлигим ёқмадими? Бошингдан сочган зарларимда чўкмадингу.. кўзларимга тўлган ёш сени чўктирар бўлдими? Кет, кетақол мен энди ул гуллаган боғ эмас, энди сен яшай олмас ташландиқ бир ботқоқ бўлдим...

Йўқ, аслида..

Куни келиб ўз бағрида очилган нилуфарин кутар бўлдим..

Оққан сувни изламаслар, сингиб кетган бўлади. Бошқа боғни айни дамда суғориб турган бўлади. Қадрин билмаган сув асли бир жойда балчиқ бўлур... кечир, бошқа боққа оқар сув бўлдим.

Биласанми, мухаббатда турфа онлар бўлади. Бари бир сўз билан севги бўлгани билан, ишқнинг илк нишин ўзингда сезган чоғинг бунча тотли, бунча латиф бунча сармаст бўларсан. Бир-бирингга жуда қизиқ, кунлар номи у, соат онлар номи хам у. Кўчада хамманинг номи, юлдузлар, хуш ифорлар барин номи фақат у. Кейин эса ...

Йўқ, шу онда тўхтасин вақт. Тўхтасин олам. Яшайлик хамиша фақат мана шу илк онларида. Мухаббатнинг энг азизи, энг мазаси ва энг жони бу ишқнинг илк нишидир.

Сен менга хамиша энг азиз ва энг мазали, мен эса сенинг жонинг бўлай, илк нишинг!

Истайсанми? Ол! Хохлайсанми? Ет! Ғурурни эса чўнтагингга солиб қўй, ундан бой хам бўлиб кетмайсан, бахтли хам бўлмайсан! Сенда атиги бир имконият бор, бошқа бу хаёт сенга қайта берилмайди!

Хочется? Бери! Желаешь? Лови! А гордость засунь в карман! От него не разбогатеешь да и счастливым не станешь! У тебя один шанс, следующего мира у тебя не будет!

Атрофимда одамлар кўп, дўстлар етарли деб ўйлайсан а? Тўғри, хамма бор, лекин мен сени кутаман-ку...

Тебе кажется, что я со всеми, да? Ну, да
Maqola nomi : Менга бўлган хар бир ишқдан сени ясаб олсайдим...
Vaqti : 26.04.2014|20:02
Ko'rilgan : 1829
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 239/216
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :13 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика