UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Кел дўстим, бугун сен билан хасратлашай. Сен билан бўлмаса яна ким билан хам дардлашардим? Кеча эдинг менга севгим, бугун эса яқин дўстим.
Дўст бўлиб қоламиз, бунчалар осон... танлаб хал қилгандинг бир неча ой аввал. Дўстимсанку энди қани айт, кимга дардим айтарман яна? Кимга кўнглимни очиб, кимла яна хасратлашарман?

Соғ омонмисан? кўнгил хотиржам? қалбингда сокинлик? қалайсан дўстим?

Сенга айтсам менда ундаймас, омондекману соғга ўхшамам, кўнгил бордек лекин сезилмам, қалбим бору унда хамон ғалаён, қандайманми дўстим?

Ёмоооонман, жуда хам ёмон..

Кел дўстим тингла энди менинг дардимни. Тингла хасратимни тингла додимни. Ўзинг танлаб дўстликни ногох, натижасин ўйламадинг хам.

Керакмиди сенга айт, ундан ортиқ оғир мушкуллик? Севги келар кетар дерлар, дўстлик эса абадий.

Абадийлик танлабсан яхши, мана яна олдингдаман ман. Жимсан дўстим яна бош эгик, қўнглингга сиғмадимми яна айтгин? Севгим сиғмагандек ўшал пайтидек, дўст хам бўлолмайман дерсан бевафо..

Бугун менинг дўстим, кеча бўлган севгилим...нимани танларсан яна айт менга? Душман бўласанми нахотки менга?

Майли нима дерман, розиман яна.

Келаман вақт ўтиб кутгил душманни.

Келаман...

Келаману айтаман сенга, аччиқ-аччиқ гапларни бирдан, шунча пайт йиққан аламга билсанг душман бўлиш осонроқ кечар. Оғриқ-оғриқ нуқталарингни, қалб тўридан топиб айтаман, юзингга соламан хамма-хаммасин. Уриб ташлайман хам туртиб-турткилаб, хор қилиб урарман балки ғазабдан.

Собиқ мухаббатим, кеча сен дўстим, энди эса чида, чидайсан ғаним!

Кўзларинг ёшланар...титрайсан йиғлаб...

Чидай олмайман мен биринчи бўлиб...Уриб синдирсамми қўлларимни айт, тилимни кесайми сенга сўкинган...

қучоқлаб оламан...яна севаман...

Севиб дўст қилдинг...кейин душманинг, мана бағримдасан йиғлайсан ночор...

Кеча эдинг кимим? Бугун кимимсан?

Севиб севгим деёлмасман, дўстим деб дўст кўрмай, душманликка эса...қўймас мухаббат...

Бегоналар ичиндаги энг яқинимсан, яқинларим орасинда биргина бегонам....
Maqola nomi : Яқинларим орасинда биргина бегонам....
Vaqti : 26.04.2014|20:01
Ko'rilgan : 1344
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 314/259
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :50 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика