UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Яна бир кўришсам розийдим...кўзларинга унсиз термулиб. Ундан кейин яна бир дерман, хаммасида охиргиси деб. Бебурдмасман, лавфзсиз хам эмас, мен шунчаки хамон севаман.
Яна бир севилсам розийдим... Ул дамларни қайтармоқ учун, ишон хозир боримдан кечгум. Сенинг диққатингда яшасам қайта.
Яна бир бор ишонтиролсам... Илк бор менга қизиққанингдек, кўзларингда учқунни кўрсам, яна сенинг орзуинг бўлиб, мухаббатинг султони бўлсам.

Яна мени соғинсанг эди, излаб топиб соғинчим дея. Сени излагандим тополмагандим, рости жуда соғиндим дея.

Яна бир кўришсам розийдим... бошгинамни қўйиб тиззанга, ўтар чоғим ёлғон хаётдан...Умрим бино бўлиб топдиму, топмаганим сен бўлдинг дея..Кейин эса хотиржам бўлиб, махшар тараф самога учсам.

Яна бир бор кўришсам эди, Аллох рози бўлса ... жаннатда....

Бугун чарақлаган қуёшинг, эрта тонгдан кўринмай ёмғирларин ёғдирар. Бахор билардим асли бетайинлигинг, лекин ёқимли хавоингдан маст бўлиб юравердим. Бир порлаган қуёшинг, бир сайраган қушларинг, гулларнинг нафис ифори латиф қилди бағримни.

Совуқ бўрон қишимдан сен менга кутилган нажот, гўё излаганим, энг азиз умидимдек танилдинг. Мана бугун яна тонгда қалдирғочлар шод фақат, ёмғир ёғармиш яна, изларингни ювиб-ювиб кетади аста...

Бунча айёрсан севги фасли? Не истайсан кўнгиллардан?

Илк кунингда учратганим хам, хануз билмайман севгиммиди у, ё сен каби бахор? Сен каби бебурд, сен каби гўзал ва ахмоқ, енгил ёқимли ва айёр елвизак.

Бир чарақлаб чиқар юрак бағрим илитиб қуёши, гул чечаклар ифори унинг сўзлари каби хуш, бир кўринмас булутлар аро, бир йиғлатар қалбим ёмғирла, бир чақмоқдек сўзлари чўрт кесар шундоқ хам нотавон қалбим.

Бугун яна кўринмади у... Хаво хам булут. Бугун қуёш йўқ, сиқилиб кетдим..

Бахор ёлғончи экан, ёздан умидим катта...

Кўзлари жиқ ёшга тўлган дўстим бор. Йиғламайди, қойил чидайди доим, кўзлари лим-лим ёшга тўлса хам, мардларча чидайди матонат билан. Бир томчи сизмайди юзин куйдириб, алам билан қарар, нима айбим деб. Юрагим оғрийди рахмим келади, юпатишга эса уринмайман хеч. Шундай қолсин дейман, шундай қизариб, ўз-ўзи билан курашиб доим. Бир олам ғамини қуйсин кўзига, майли кўрсатиб у биргина менга, лекин асло улар думалаб кетиб, бу дунёга тарқаб кетмасин дейман. Хар бир томчи, хар бир дардларни, лойиқ топган балки умрида, аталганку ахир унга бу, чидаб қилсин хулоса дейман.

Кўзлари жиқ ёшга тўлганим...дўстим сени хурмат қиламан. Сенга қараб қалбим йиғлайди, йиғлаб йиғламайсан, лек йиғлатасан. Кўнгилни ўртайсан ўзинг йиғламай. Олиб чиқиб барча дардингни, кўзларингда этиб намоён, мана менинг дардим асли шу ёшлар, мана ғамларим бу оддий кўз ёшлар, мана мени қийнаган дейсану...ютиб юборасан гўё захардек. Олиб чиқиш осон барча дардларни, уни ютиш эса ўлимдан оғир..

Эх кўзлари жиқ ёшли дўстим, бугун
Maqola nomi : Бахор ёлғончи экан, ёздан умидим катта... Севганимга ат
Vaqti : 26.04.2014|20:00
Ko'rilgan : 1778
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 183/201
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :23 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика