UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Қай мухаббат тарихи бахтли якун топибди

Тохир етиб Зухросига қайда тўйни қилибди

Ё Фарходми сувга эссиз Ширинига етишган

Лайли Мажнуни билан бахтни қайда қурибди



Мухаббатга ишонмайман, ишонмайман севгига

Ишонмайман, ишонмайман, эртак-чўпчак ёлғонга!



Эхтирослар ёнганида ўчмас деб ким айтади

Шу оловни ўчмас ўйлаб севги деб ким атайди

Ўтиб кетиб, жонга тегиб, истаб ўзгасин яна

Бебурд бўлган бундай хисни ким қадрига етади



Мухаббатга ишонмайман, ишонмайман севгига

Ишонмайман, ишонмайман, вақтинчалик ёлғонга!



Ёлғон хисдан рост кўзёшлар хали кўп-кўп оқади

Биз ахмоқлар азобида рост деб ғафлат босади

Бир чимдилаб оғритади, айни хузур вақтида

Бирдан кечиб, бошқа қучиб, юракка ким ёқади?



Мухаббатга ишонмайман, ишонмайман севгига

Ишонмайман, ишонмайман, бебурд бўлган ёлғонга!



Ишонмайман дея ёздим айни алам чоғида

Кун келади бир энтикиб оғрир бахор боғида

Йўқ..оғрисин, ўртансин у азобланиб севгида

Номим бошқа ёзилмайди ёлғон ишқнинг бобида



Мухаббатга ишонмайман, ишонмайман севгига

Барибирам ишонмайман, ишонмайман ёлғонга!
Maqola nomi : Мухаббатга ишонмайман, ишонмайман севгига!
Vaqti : 26.04.2014|19:59
Ko'rilgan : 1331
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 301/248
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :53 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика