loading...

UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Қўй уйқумни бузма мухаббат, мудорқда келганинг хам етар. Ишқ, тошлар отма тинчимга, юракдаги тошлар хам етар... Кузларимни очмагин севги, ухлайверай ширин ёлгонда...
Менга хозир шу керак, шу мухим билсанг... Хақиқат жангидан чарчаган юрак. Қўй тинчимни бузма нотаниш...умид берма сўнгган юракка.
Қўй энди кет, кет нари севги, адашиб келганинг хам етар...

Бўлса эди менда турфа юзлардан, хар куни хар хилдек бўлардим сенга, зериктирмасдим, жонингга тегмай. Хар бир кунда илк севгинг бўлсам, диққатинг бир менда сақлаб турардинг. Бўлсам доим истаганингдек, менга хиёнатни мен билан қилсайдинг.

Юзимдан зерикдингму... қани бошқа юзлар сотсайди.

Энг кўпини сенга атагандим. Вақтимни энг кўпини орзуларим энг кўпини хаёлимни энг кўпини соғинчларим энг кўпини....кутишларим энг кўп вактини хам...

Энг камини олдим эвазига сендан...

Кўзлар сухбати:



-Нималар бўлди...

-Бунча гўзалсан?

-Бунча термулдинг?

-Сени севаман !

-Бунча ўткирсан?

-Еб қўйсам дерман

-Уялмоқдаман

-Қочма нигохдан

-Маъюссан нега?

-Меникимассан...

-Ерга қарайсан...

-Сенда чўксайдим

-Йилтираяпсан...

-Тушунмайсанда...

-Ия қайдасан?

-Кўрма, чўкяпман...
Maqola nomi : Кўрма, чўкяпман. "Севганимга аталган нома-13"
Vaqti : 26.04.2014|19:36
Ko'rilgan : 1079
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 210/187
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :39 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика