UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Онам қўлларидаги сувга тикилиб турадилар, сўнгра дуо қилганча уни секин ҳуплайдилар. Ойимнинг ҳаракатлари менга ғайриоддий туюлади. Кейинчалик катта бўлгач, онам Зам‑Зам сувини шундай эъзозлаб ичганларини тушуниб етаман.

Ҳар бир муъмин бу сувни тотишни орзу қилса керак. Айтишларича, бу булоқ Иброҳим алайҳиссалом даврида пайдо бўлган экан. Илм аҳли бу муборак булоқдан оқаётган сувнинг муъжизавий жиҳатларини кашф қилишдан чарчашмайди.

Дунёда Зам‑Замдан тоза ва шаффоф сув йўқ, буни ҳатто олиб борилган тадқиқотлар ҳам исбот қилган. Аллоҳ таолонинг лутфи‑инояти ила қоқ саҳро ўртасида ура бошлаган бу чашманинг сувидан ҳар бир Ҳаж ва Умра амалини бажаргани келган муъмин‑мусулмон баҳраманд бўлиб чанқоғини босади. Айтишларига қараганда, Зам‑Зам суви кўпгина касалликларга шифо ҳам бўлар экан.
Ривоят қилинишича, Иброҳим алайҳиссаломнинг Ҳожар исмли хотинлари Исмоил алайҳиссаломни туққанларида, Сора (Иброҳим алайҳиссаломнинг бошқа аёллари) бундан ғашланиб, Иброҳим алайҳиссаломни Ҳожарга рашк қила бошлайдилар. Шунда Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг амри билан ўғиллари Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни олиб Шомдан Маккага бориб, уларни ўша жойда жойлаштириб қайтаётиб, Тангри таолога илтижо билан: "Парвардигоро, албатта мен зурриётимдан (бир бўлагини – ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим” (Иброҳим сураси, 37 оят) дея дуо қиладилар. Ҳадиси шарифда зикр қилинишича, Аллоҳ таоло ўз пайғамбари Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоларини ижобат қилиб, ўша саҳрода "Зам‑Зам” чашмасини чиқариб, у ерда қолганларга оби ҳаёт ато этган экан.
Зам‑Зам чашмаси очилгандан сўнгра Макка атрофида яманлик Жарҳам қабиласи келиб жойлашади.


Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юраги ювилган сув

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ўзлари эшитган қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар: "Мен Маккадалигимда, дедилар жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам, ‑ уйимнинг томи очилиб, Жаброил алайҳиссалом тушдилар. Кейин кўкрагимни ёриб, зам‑зам суви билан ювдилар‑да, тилла лаган тўла ҳикмат ва имон келтириб, ичига солдилар. Сўнг, кўкрагимни ёпиб, аслига келтирдилар, кейин қўлимдан ушлаб, осмоннинг энг пастки қаватига олиб чиқдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом осмоннинг энг пастки қавати посбонига: "(Эшикни) оч!” – дедилар. Посбон: "Бу ким?” деди. Ҳазрат Жаброил: "Бу мен, Жаброилман”, дедилар.


"Зам‑Зам” нимани англатади?

Араб тили лингвистикасига кўра "Зам‑Зам” сўзи "зама” феълидан келиб чиққан ва у "бошлаш, югуриб кетмаслик” маъносини англатади. Ривоятларга кўра Ҳожар онамиз отилиб чиққан сувни тўхтатишга ҳаракат қилиб айнан мана шу сўзни ишлатган эканлар.


Зам‑Замнинг фойдали
Maqola nomi : Зам-Зам булоғи
Vaqti : 26.04.2014|19:34
Ko'rilgan : 2386
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 242/240
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :48 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика