UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Қўнғироқ қилган қиз йиғларди:
Ўлиб кетсам ҳам биров бир нарса сезмайди. Мен нима учун бу дунёга келганман? Бу дунёнинг мазмуни нимада ўзи? Нима учун яшаётганимни билмайман.

Ҳар бир инсон умри давомида ҳеч бўлмаса бир маротаба ўзига ўзи: мен нима учун дунёга келдим, деган саволни берган бўлса керак.

Замонавий фан ва рақамлар

Маълумки, олимлар тиниб‑тинчимаган халқ. Америка статистик рақамларига кўра, америкалик талабалар ичида ўз жонига қасд қилиш, йўл автоҳалокатидан жон беришдан кейинги ўринда турар экан. Ўлим билан тугамаган суюқасдлар сони 15 баробар юқори. Яъни аслида ўз жонига қасд қилувчилар сони жуда ҳам кўп.
...Айдахо штати Университети таълим олувчи олтмиш нафар талабалари орасида олиб борилган сўровномага кўра: ўз жонига қасд қилганларнинг 85 фоиз ўз ҳаётларини мазмунсиз ва зерикарли санаганлар. Шуниси қизиқки, ўз жонига қасд қилишга шайланганларнинг 93 фоизи ҳам жисмоний, ҳам руҳий тарафдан соғлом кишилар. Уларнинг қариндош уруғлари, ота‑онаси билан муносабатлари яхши, яшаш шароитлари ҳам меъёрида, яъни ташқи жиҳатдан қараганда ўз жонига қасд қилишга мажбур қилувчи омиллар деярли йўқ.
Шунингдек, алкоголизмга берилиб кетган кишиларнинг аксарияти, яъни 90 фоизи ўз ҳаётидан кўнгли тўлмаган, ҳаётининг маъно ва моҳиятини англаб етмаган инсонлар экан. Наркоманияга берилганларнинг ҳам аксарияти мана шу муаммо сабабли бу йўлга кириб қолганлигини статистик рақамлар кўрсатади.
АҚШнинг уч юзи олтмишта университетида Америка таълим кенгаши тарафидан 189 733 нафар талабалар орасида олиб борган сўровномага кўра эса 73, 7 фоиз талабалар "ҳаётларини мазмун моҳиятга тўлдирадиган ғоя топишни” истайдилар. Соғлиқни сақлаш миллий институти турли ўқув масканларида 7948 нафар ўқувчилар орасида олиб борилган тадқиқот қатнашганларнинг 78 фоизи эса доимо "ҳаёт мазмунини топиш”га интилишар экан.
Физика назариячиси, физика бўйича 1921 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган Альберт Энштейннинг фикрига кўра: ҳаётининг моҳиятини англаб етмаган киши нафақат бахтсиз, балки бундай инсон яшашга ҳам қодир эмас.
Австриялик психиатр, психолог ва невролог Виктор Франкль эса шундай дейди: "Ғайриинсоний шарт‑шароитда фақатгина келажакка умид боғлаган, ўз мақсадига эришишни орзу қилган кишигина омонда қолади”. Гап шундаки, 1942 йил 25 сентябрда Виктор Франкль концлагерга асирликка тушади ва айнан асрлик даврида психология бўйича ўзининг энг муҳим кашфиётлари ғоясини ишлаб чиқади. Яънинг унинг бу фикрини бемалол ўз жонида синаб кўрган дейиш мумкин.
"Нима қилиш керак? Биз яшашга, ҳаётни давом эттиришга истак ўйғотиш билан бирга асирлик ҳаётини ҳам татиб кўришимиз керак эди. Яшаш учун мардоналик ёки ҳаётдан чарчаш, ҳар икки ҳолат ҳам кишининг ҳаётнинг мазмун‑моҳиятини англаб етишига боғлиқ эди.
Maqola nomi : Мен нега дунёга келдим?
Vaqti : 26.04.2014|19:33
Ko'rilgan : 2690
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 303/233
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :17 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика