UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
15 асрдан буён Ислом олами тарафидан қутланиб келинаётган Рамазон Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

Деярли барча муъмин мусулмонлар Ийд ал‑Фитр байрамини кутиб олишни иштиёқ билан кутиб турган дақиқаларда турибмиз. Аммо сиз ва биз учун бу Рамазон қандай кечди? Биз бу ойда бериладиган неъматлардан тўла фойдалана олдикми? Бу баракотли ойни қўлдан бой бермадикми?

Тавба

Рамазон ойининг охирги кунларида мусулмон киши ҳам қувонч, ҳамда қайғу аралаш ҳислар оғушида қолади. Чунки у бир тарафдан бу баракотли ой билан хайрлашаётганидан қайғуланса, байрам шукуҳидан қувонади. Ойнинг охирига келиб қалбимиз тавба ва тавозе билан фазилатланмоғи керак. Бирор кимни хафа қилиб ёки хайрли амалларни етарли даражада қилмаган бўлсак, Аллоҳнинг марҳаматидан умид қилмоғимиз лозим. Чунки амалларимизни қабул қилгувчи – Роббимиздир.

Шукр

Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлиш ва бунинг учун Унга шукр қилиш муъминлик фазилатларидан бирига киради. Рамазон ойи эса муъминлар учун бир раҳмат ва неъмат тариқасида берилган.

"Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки шукр қилсаларингиз. (Аллоҳ таоло Ўзининг абадий мўъжизаси, қиёматгача инсониятга ҳидоят бўладиган китоби Қуръони Каримни тушириш вақти қилиб Рамазони шариф ойини ихтиёр қилганининг ўзи бу ойнинг фазилатини юксакка кўтарган. Энди эса, нур устига нур, фазилат устига фазилат қўшиб, рўза ибодатини ҳам шу Рамазон ойида тутишни фарз қилмоқда.) (Бақара, 185 оят).

Шунингдек, шукр қилишлик Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳар бир муъминга қолган Суннатдир. Муъминлар жаннатга киришганда улар:

"Ва кўксиларидаги ғиллу ғашларни чиқариб олдик, остиларидан анҳорлар оқиб турибди. Улар: «Бизни шунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаганда, ўзимиз йўл топа олмас эдик. Роббимизнинг элчилари ҳақни келтирдилар», дедилар. Ва уларга: «Мана шу жаннатингизни қилган амалларингиз туфайли мерос қилиб олдингиз», деб нидо қилинур.” (Аъроф сураси, 43 оят)

Шунингдек, ёдингизда бўлсин, Рамазон ойи ўзгариш ойидир. Ҳар бир муъмин Рамазон ойида руҳий озуқа олади ва бу озуқанинг кучи келаси Рамазонга қадар етмоғи керак. Яъни рўза ва намознинг қадр‑қиймати Рамазон байрамидан кейин тугамайди, балки бу ой ҳар бир муъмин учун яхшиланиш, ислоҳга илк қадам қўйиш ойи бўлиши керак. Чунки мўъмин доимо мукамалликка интилиб яшамоғи лозим. Энг асосийси Рамазонда бошлаган яхши ишларингизни бардавом
Maqola nomi : Ийд Ал-Фитр Муборак!
Vaqti : 26.04.2014|19:33
Ko'rilgan : 1624
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 193/159
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :48 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика