UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Ҳаёт машаққатларсиз кечмайди, аммо буни доим ҳам тан олавермаймиз. Баъзан кичкина синовга дош беролмай, нолиймиз: "Нега фақат мен қийналаман-а?!” Гоҳида эса мушкулотлар сабаб қалбимизда ёмон ўйлар айлана бошлайди: "Худойим мени қийинчиликлар домига ташлаб қўйди, унутди”. Аслида бизга берилаётган ҳеч нарса тоқатимиздан ташқари эмаслигини, Тангри таоло бандасини "унутмаслиги”ни қосир ақлимиз идрок этмайди. Бирни кўриб фикр, бирни кўриб шукр қилиб яшаш лозимлиги ҳақида ҳадиси шарифларда айтилганига қарамай, бу таомилга амал қилишга жидду жаҳдимиз йўқ.
Яшириб нима қилдим, ўзим ҳам бу хатони тез-тез такрорлайдиганлар сирасига кираман. Ўйлаб қарасам, аксарият ҳолларда ҳолимни сўраган яқинларим, сирдош дугоналаримга қийинчиликлардан нолиганим-нолиган... Бу билан бир оз муддатга бўлса ҳам дардим аригандек туюлади. Аммо "дардим ариши” эвазига гуноҳлар орттираётганим ёдимдан кўтарилаёзган экан. Яқинда бир дугонам билан суҳбатдан кейин бу хатомни англаб етдим. Мавзу фарзандларга бориб тақалганда, дугонам сумкасидан ширингина қизчасининг расмини олиб, йиғлаб юборди. Айтишича, шамоллашнинг ўтиб кетиши натижасида бутун умрга ногирон бўлиб қолган қизалоғини қишлоққа, ота-онасига бериб юборибди.
– Касал бўлса, меҳрингиз ҳар қачонгидан кўпроқ керак, – фикр билдирдим мен.
– Мен ҳам унинг ёнимда бўлишини, эркалаб парваришлашни истайман. Аммо соғлигим ёмон. Бунинг устига катта ўғлим, кичкина қизимга қаров керак. Баъзан хасталаниб, уларга ҳам қаролмай қоляпман.
Бу суҳбатдан сўнг ҳар куни юрагимни сиқаётган муаммолар аслида у қадар "муаммо” эмаслигини ҳис этдим. Дугонамнинг ҳаётида мен ва менга ўхшаганларга катта ибрат бор...
Бугун ёнимда ширингина ухлаб ётган фарзандимни ўпиб қўярканман, таним саломат, фарзандимга меҳримни беришга қодир қилгани, боламнинг соғ-омонлиги ва яна ҳисобсиз неъматлар учун Аллоҳга шукрлар қиламан.
Таъкид жоиз, бугун кўпчилигимиз ана шу хато устидамиз. Қийинчиликларимиз у қадар эмасу, нолишимиз қулоқни қоматга келтиради. Ёзганларим билан кимларгадир ақл ўргатиш фикридан йироқман. Айтмоқчи бўлганим, жонимиз танимизда экан, ҳар ҳолимизга шукр айта билайлик. Чунки бизга оддийдек туюлаётган баъзи неъматлар кўпчиликка насиб этмаган бўлиши мумкин.
Ояти каримада шукр айтиш билан неъматлар завол топмаслиги баён қилинган. Шу боис, бугун дуоларимда нафақат ўзимга, балки бутун хешу ақраболарим, дўсту ёрларим ҳақига шундай дуо қилаяпман: "Аллоҳим, барчамизга шукр қилувчи қалб бер!”
Maqola nomi : Шукур килувчи калб
Vaqti : 26.04.2014|19:32
Ko'rilgan : 1453
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 251/267
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :35 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика