UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Она қизини доим бирдай эркаларди: "Жайрон кўзлигим, гўзал юзлигим...” Ваҳоланки, қизчанинг кўзлари ғилай, кўриш қобилияти жудаям паст, юзлари эса чечакдан қолган излар билан тўла эди.
Қиз ҳам кичкина пайти онасининг бу сўзларига ишонар, ўзини ҳаммадан гўзал ҳис қиларди. Аммо катта бўлгани сари ҳақиқатни англаб борарди. Ҳар гал ойнага қараганида онасини ёлғончиликда айблар, ҳатто ёмон кўрарди. Шундай кунларнинг бирида кўз шифокорининг онасига айтаётган гапини эшитиб қолди: "Кўриш қобилияти тобора пастлаб боряпти, яқинда кўр бўлиб қолиши мумкин...” Шифокорлар амалиёт қилинса, аҳвол яхши томонга ўзгариши мумкинлигини, аммо бунга ҳам жуда катта умид боғлаб бўлмаслигини айтишди. Қиз рози бўлди, ахир, ноумид – шайтон, дейдилар.
Узоқ давом этган амалиётдан кейин мўъжиза юз берди – қизнинг кўзлари олдида дунё чароғон тортди, у жуда яхши кўраётганди. Ойнага қаради, юзлари жудаям чиройли эди. Ҳайрат билан сўради: "Пластик амалиёт ҳам қилдингизми?”
Бу саволни эшитиб, шифокорлар жим бўлиб қолишди. Ниҳоят, биттаси жимликни бузиб айтди: "Йўқ, қизим ўзига менинг кўзим билан боқиб, қандай гўзал эканини кўрсин, дея онанг кўзларини сенга берди...”
Maqola nomi : Og'izdagi Tosh
Vaqti : 26.04.2014|19:30
Ko'rilgan : 1333
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 270/270
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :48 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика