UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Бу мақолани қандай бошлашни билмай узоқ ўйландим. Очиғини айтсам, қайноналарини ёмонлаган ёки уларни ёқтирмаган келинларни тушунишим бироз мушкул. Балки, қайнона борасида "омади чопган” келинлар турига кирганим учун шундайдир. Халқимиз айтганидай, қайнонаси яхши келин, қайнонаси ёмон келиннинг дардини тушунмас эмиш.
Бу оилага келин бўлиб тушганимда эндигина ўн еттинчи баҳоримни қарши олгандим. Ҳамма қизлар каби қайноналар ҳақида кўп ва хўб "эртаклар” эшитганим боисидан, биринчи кунданоқ қайнонамни кўрдим дегунча ўзимга раҳмим келиб кетарди. Уларнинг ҳар бир қарашларига кўз мўлтиратиб турар, ўша қулоғимда қолиб кетган "ёмонликларини” кутар эдим. Аммо...бахтимга адашган эканман.
Бир пайтлар ўқиганим ибратли сўзлар: "Жаннатда иккита жой бўш бўлар эмиш – унинг бири яхши қайнона учун бўлса, иккинчиси – яхши келин учун”. Бу сўзларнинг нақадар ҳақлигини билмадиму, лекин ўша бўш жойнинг бирида менинг қайнонам бўлиши истар эдим. Келган кунимдан эътиборан, ёшу‑ғурлигимга кўз юмган, ўз тажрибаларини ўргатган ҳаёт ўқитувчим, ўғилларининг жаҳлидан ҳимоячим, фарзандларимнинг ширин бувижонисига айланган.
Ёш келин энди қадам босган янги ҳаётида ҳар турли ҳолатларга тушиб туради. Бу ҳолату‑хатоларни тўғри баҳолаб, келинга буни тушунтира олган қайнонанинг эса садағаси кетсанг арзийди. "Қарс икки қўлдан чиқади”, дейдилар яхшиларимиз. Худди шундай бу ҳаёт ёшлардан ҳам катталарнинг насиҳатларини тўғри қабул қила билишни талаб этади. Чунки қайнона ҳам она каби, насиҳатни келиним ёмон бўлсин, деб қилмайди. Фақат баъзида биз келинлар ўз онамиз эмас, қабилида иш тутамизу, уларнинг насиҳатларидан турли‑туман тиканларни кашф қилиб, хафа бўлиб қоламиз.
Бувим доим дердилар, "Болам, бир гап гапиришдан аввал шу гапинг қаршингдаги кишини кўнглини чил‑чил синдирмайдими, эртага бу айтган гапинг учун ўзинг уялиб қолмайсанми, ўйлаб кўриб кейин гапир. Бу ҳолатку ўтар кетар, аммо гапирилган аччиқ гап бир умр кишининг қалбида из қолдиришини унутмагин”, дердилар. Ширин гапу, очиқ чеҳра кўпгина деворларни йиқитишга қодир. Келинлар ҳам қайноналаридан бир оғиз ширин сўзу, очиқ чеҳраларини дариғ тутмасалар, оилага не ажиб бир баракат ёғилади. Асабийлашишга сабаб бўлган янги кўйлаклару, тузи бироз кўпайиб кетган овқатлар ҳам унут бўлади, аммо айтилган аччиқ сўзлар доим киши қалбида қолади. Келинларнинг бироз тилларини тийиб туришларининг ҳикмати бисёр.
Аёл оилаю уйнинг посбони, ундаги хотиржамлик чироғи. Бу икки чироқ бор кучини бир‑бирини ўчиришга сарф қилмасдан, уйни янада чароғонроқ қилиш ҳаракатида бўлса, хонадон эркаклари ҳам уйга шошади. "Бир кун жанжал чиққан уйдан 40 кун барака кетади”, дейишади. Баракатни ўз тилларингиз билан қувманг, келинлару, қайнонаналар.
Ёруғлигингизу, аёллик
Maqola nomi : Қайнонам ОНАМ
Vaqti : 26.04.2014|19:29
Ko'rilgan : 1836
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 211/193
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :45 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика