UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Аллоҳ таолога ва қиёмат кунига ишонса, фақат яхши сўз айтсин, йўқса, сукут қилсин” дея таъкидлаганлар. (Бухорий ривояти)
Яна: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Банда ўйламай-нетмай бир сўзни айтиб қўйса, кейин дўзахда машриқ билан мағриб оралиғидек олис жойда сарсону- саргардон бўлиб, азоб чекади”. (Бухорий ривояти)
Саҳл ибн Саъд ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки икки жағи билан икки оёғи орасидагиларни (ёмонликка ишлатмайман, деб) кафолат берса, мен ҳам унга жаннатни (Аллоҳ таолодан сўраб бераман, деб) кафолат бераман!”, дедилар. (Бухорий ривояти)
Инсон тилини тия билса, керак жойда сукунат сақласа, ўзини ғийбат, бекорчи сўз, иккиюзламачилик, турли кераксиз баҳс ва шу сабабли бошқа бир инсоннинг кўнгилни оғритиб қўйишдан омонда қолади. Гапирган ҳар бир сўзимиз учун қиёматда жавоб беришимизни унутмаслигимиз лозим!
Мусулмон киши сукут сақлай билиши лозим. Баъзи ҳолларда турли ғийбатларга гувоҳи бўламиз, ўзимиз бу ғийбатни давом эттиргувчилардан бўлиб ҳам қоламиз. "Бу ғийбат эмас, бошқа бирини айбини бошқасига етказиб қўйиш”, деб ўзимизни овутиб ҳам қўямиз. Аммо бошқа бировнинг айби ва гуноҳи Аллоҳ таоло ва ўша банда орасидаги сирдир.
Сафрон ибн Муҳриз ривоят қиладилар: Бир одам Умар разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нажво (дил қаърида яширилган сир) ҳақида нималар эшитгансиз?” – деб сўради. Ибн Умар: "Ораларингиздан кимдир Аллоҳга биқини теккудек жуда яқин боради. Шунда Аллоҳ таоло: "Фалон ва фалон ишларни қилганмисан?” – дейди. У: "Ҳа”, ‑ деб жавоб қилади. Аллоҳ таоло унинг қилган ишларини бўйнига қўйгач: "Мен сенинг у дунёда қилган гуноҳларингни яширган эдим, бугун эса кечираман”, дейди. (Бухорий ривояти)
Солим ибн Абдуллоҳ Абу Ҳурайрадан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деб айтганларини эшитган эканлар: "Ҳар бир умматимнинг гуноҳи кечирилади, аммо (ҳайсизларча) ўз гуноҳларини ошкора қилувчи умматларим бундан мустаснодир. Масалан: бир киши тунда қандайдир (гуноҳ) иш қилса‑ю, уни Аллоҳ яширган бўлса, тонг отгач, у: "Эй, фалончи, кеча мен ундай қилдим, бундай қилдим, деб Аллоҳ яширган айбини ўзи ошкора қилса, гуноҳи кечирилмайди!” (Бухорий ривояти)
Имом Набавий, "Мусулмон киши ўз тилига эътиборли бўлиши лозим. Бирор нарса гапиришни истаганингизда, унинг фойдаси бор‑йўқлигини ўйлаб кўрсин. Агар фойдасини кўрмаса, сукут сақласин” деганлар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Ўшанда сизлар уни тилдан тилга олиб, оғизларингиз билан ўзларингиз аниқ билмаган нарсани сўйлар ва буни енгил иш деб ўйлар эдингизлар. Ҳолбуки у Аллоҳ наздида улуғ (гуноҳдир). (Нур сураси 15 оят)
Бировни айби инсонга катта бўлиб кўринади,
Maqola nomi : Сукут
Vaqti : 26.04.2014|19:28
Ko'rilgan : 2410
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 220/214
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :23 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика