UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Момом қўлларини дуога очар эканлар: - Болам, барака топ, топганингга Худо баракот берсин, ‑ дейишни канда қилмасдилар. Аслида баракат сўзи ҳар биримиз болалигимиздан ўрганиб қолган, ҳаётимизга эш бўлиб келган сўз ҳисобланади. Боласини уришишга оғиз жуфтлаган она ҳам: Ҳой, барака топкур, дея койинади. Тортишиб турган набираларини момоси: болам, бир кун уриш чиққан уйдан 40 кун барака қочади, дея тартибга чақиради, барака қочиши билан қўрқитади.
Болалик тасаввуримдаги баракот – ҳуркак, кўзга кўринмас мўъжизакор қуш эди...гўё. Уни авайлаб асраш керак, у момолару боболар дуога қўл очишганда қўлингга қунадию, яхшилик қилсам олдимда қоладиганга ўхшарди.

Баракот сўзи арабчадан олинган сўз бўлиб, барака (ёки баракат) сўзининг кўплик шаклидир, маъноси луғатда ўсиш, ортиш, кўпайиш бўлса, истилоҳда эса Оллоҳнинг фазлу марҳаматини билдиради.
Унчалик кўп бўлмаган миқдор нарсага эга бўлган ҳолда, унинг ёрдамида кўп нарсага эришиш, қисқа муддат ичида бир талай ишни қилиб улгуриш, яъни ишларнинг юқори даражадаги самара ва унумини билдирувчи баракот ‑ Аллоҳнинг бандасига берган неъмат ва марҳаматидан дарак беради.
Тезкор замонамизда баракот бир хазинага ўхшайди – кун ўтган сари уни топиш мушкуллашиб бораётгандек... Чунки тезлашиш асрида ҳамма нарсанинг суръати ошиб кетган. Орамизда уйқусию, ишларидан, вақти, молию пулидан баракот қочганидан шикоят қилувчилар анча‑мунча топилса керак. Аслида ҳаракатда баракот, дейишади. Биз ҳам мана шу мақолга амал қилган ҳолда, баракот келтирувчи бир қанча тавсияларни бериб ўтишни лозим кўрдик.
Юқорида айтиб ўтилганидек, ‑ баракот - бошлаган ишларимизда Аллоҳ таолонинг марҳаматини қозониш ва ишимизнинг самарадорлигини ошириш. Кичик ёки кам миқдорли манба билан кўп нарсага эришиш ва бу ишнинг биз учун юқори даражада фойдали бўлишидир.

Баракот манбаи

Инсон ҳаракат қилади, Аллоҳ таоло эса унинг ишларига баракот беради.

1. Холис, яхши ният

Бирор иш бошлаганингизда, унинг баракотли бўлишини истасангиз, аввало бу ишдан бир хайр кутинг ва тўғри ният қилинг. Энг аввало ишингиз кимгадир ниманидир исбот қилиш ёки риё учун эмас, холис Аллоҳ таоло учун бўлсин.

2. Диёнат ва Аллоҳга имон

Қуръони Каримда шундай дейилади: "Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бач, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик” (Аъроф, 96)
Ва яна: "...уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир...” (Талоқ, 2‑3)

3. Аллоҳга таваккул қилиш (барча ишларда Оллоҳга суяниб, оқибатини Унга топшириш)

Аллоҳ
Maqola nomi : Баракот изланг
Vaqti : 26.04.2014|19:28
Ko'rilgan : 3898
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 334/222
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :26 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика