UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Давоми...

Эртаси куни ишимдан бехабар эрим синфдошимга айланди колди.Танишувимиз ана шундан кейин бошланди.Менга курсатмаган сехр-эътиборни шунчалар самимийлик билан Наззорага курсатардики,аламдан ёниб кетардим.Аммо наилож,жанжал билан муаммо хал булмайди.Иннайкейин,эркак киши аёли изини пойлаганини сезиб колса,окибати яхшилик билан тугамайди.Шунинг учун пинхона хужумга ута куяколдим.Биринчи килган ишим "Муносабатларда"деган жойига Наззора деб ёзиб куйдим.Бунга эътироз билдирмокчи эди,"хафаман" смайлигини юбордим.У киши-ку,шу билан муносабатларимизни янада кучайтиргиси келди.Бирок мендан олдин дустлашган кизлардан менга нисбатан куракда турмайдиган хакорат ёмгири ёгдирилди.Уларни хам бопладим."Жа ишкида ёниб бораётган булсаларинг,танловни Уткир аканинг (шу исм билан профил очганлар)узига колдирамиз.Курамиз,кимни танларкин". Узимга бунчалар ишонч билдириб юборганимга узим хам хайрон колдим.Балки барибир менга тегишли одам булгани учундир.Хуллас,бахтимга мени танлади.Албатта,буларнинг бари менсиз утказилагн суровномалардан сунг аён булди.Кандай дейсизми?Инсофи борлари менга омад тилашди.Баъзилари,"Уткиринг узингга сийлов,мен мусорга(кора руйхат булса керак)ташлаб юбордим" деди.
Орадан 2 ой утгач,красам,бир-иккитаси хали хам уралашиб юрищибди.Узини буйдок ва ёш курсатган эримдан хали хам умидвор булса керак-да."Эр бермок-жон бермок"дейишади.Буш кетсам,эътибори ушаларга каратилиб,кулдан чикариб юборишим аник.Шунинг учун суратхонага бориб туимиз куни тушган суратимизни "Фотошоп"да яхшилаб ишлаб интернетдан олган киз юзи билан алмаштирдим.Уста бола экан,бир зумда узгартириб берди.Кейин бу расмни "Одноклассники"га урнатиб,никохда Уткир Фалончиев деб ёзиб куйдим.Кечки овкат вактида эримнинг ахволини курсангиз эди,сувсиз колган ковундай буришиб,кизариб кетганди.Бир яйрадим,бир яйрадим,асти куяверинг.
-Наззора сенми?-суради охири чидаб туролмаган эрим.
-Канака Наззора?-ажабландим ёлгондан.-Гапингизни тушунмаяпман.
-Гулликка солма узингни.Туйимизда тушган сурат биздан бошка хечкимда йук.Бу менинг ишинг.
Энди яширишнинг фойдаси йук.
-Углингизни кузига каранг,-дедим кузимга ёш олиб.-Мен-ку майли,лоакал шу норасидани уйласангизчи.Нигохингизни мана бу матохдан узиб,унга хам озрок мехр беринг.
Углим хам худди ургатиб куйгандай,келиб отасининг буйнидан махкам кучиб олди.Хайрият,эримнинг юраги хали тош котмаган экан.Биро вакт сукут саклаб турди-да,углимизни каттик багрига босиб,менга каради.
-Кечира олсанг...-эримнинг кузларида ёш халкаланди.Бошка суз айтолмади.
Нима хам дердим,максадим хам узи шу эдику.Узр суратиш эмас,яна нотугри тушунманг-а?!

Оила мукаддас дейдилар!Оилани мустахкамлаш,уни саклаб колиш эса хар бир эркак ва аёлнинг бурчидир!

Тамом!!!
Maqola nomi : "Одно"дан хужум 2-Қисм
Vaqti : 26.04.2014|19:23
Ko'rilgan : 1261
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 206/158
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :31 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика