loading...

UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Ўқув йили бошида
олтинчи синф раҳбари
Маъсуда опа уч-тўрт ой
аввал бешинчи синфни
битирган ўқувчилари
олдида турарди. У
меҳрли нигоҳи билан
уларга боқар экан
ҳаммаларини бирдек
яхши кўришини ва улар
билан яна
дийдорлашганидан
мамнунлигини айтди. Бу
– катта ёлғон эди, негаки
олд қатордаги
парталарнинг бирида
букчайиб ўтирган
Алишерни ўқитувчи
ёмон кўрарди.
Маъсуда опа бу бола
билан бошқа
ўқувчилари қаторида
ўтган йили танишган эди.
Ўшанда аёл Алишернинг
бошқа синфдошлари
билан ўйнамаслигини,
доимо кир кийимда
юришини ва ундан гўёки
ҳеч қачон ювинмагандек
ҳид келиб туришини
пайқаган эди. Вақт ўтган
сайин муаллиманинг бу
болага нисбатан
муносабати тобора
ёмонлашиб борди. Ва
шунгача бориб
тақалдики – устоз
Алишернинг ёзган
вазифаларини қизил
ручка билан бўяб
ташлаб, тагига бир баҳо
қўйгиси келиб кетарди.
Кунлардан бир кун ўқув
ишлари бўйича
директор ўринбосари
барча ўқувчиларнинг
мактабда ўқишни
бошлаган пайтдан бери
тўпланган
тавсифномаларини
(характеристика) таҳлил
қилиб чиқишни сўради.
Муаллима ёмон кўрган
ўқувчисининг шахсий
папкасини энг охирига
суриб қўйди. Бошқа
ўқувчилар
ҳужжатларини ўрганиб
чиққач сўнгида
Алишернинг
қоғозларини
ҳоҳламайгина ўргана
бошлади. Ва... у ердаги
маълумотлардан карахт
бўлиб қолди.
Болакайни биринчи
синфда ўқитган бошқа
муаллима у ҳақида
шундай деб ёзган эди:
"Бу тилла бола. Юзидан,
табассумидан нур ёғилиб
туради. Уйга берилган
вазифаларни тоза ва
бехато бажаради. Унинг
ёнида бўлиш инсонни
фақат хурсанд қилади”.
Иккинчи синфда ўқитган
устози эса бола ҳақида
шундай фикр билдирган
эди:
"Алишер – бошқалардан
яхши жиҳатлари билан
ажралиб турадиган ва
дўстлари орасида
ҳурмати баланд бўлган
ўқувчи. Фақатгина
оиласида бир муаммо
бор: онаси тузалмас дард
билан касалланган ва
бола ўз уйида ўлим
билан курашаётган одам
изтиробларини кузатиб
яшайди”.
Учинчи синф
ўқитувчисининг
ёзганлари янада
ачинарли эди:
"Онасининг ўлими бола
руҳиятига жуда қаттиқ
зарба бўлди. У бор кучи
билан ўқишга ҳаракат
қиляпти, бироқ отасини
Алишернинг ҳаётига
нисбатан қизиқиши
сўнган. Агар чоралар
кўрилмаса, булар
боланинг ўқишига ёмон
таъсир кўрсатиши
мумкин”.
Тўртинчи синф
ўқитувчиси эса
қуйидагиларни ёзган
эди:
"Бола жуда ланж,
ўқишга умуман
қизиқиши йўқ. Кўпинча
дарсларда ухлаб
қолади”.
Барча тавсифномаларни
ўқиб чиққан Маъсуда
опа ўзининг Алишерга
бўлган муносабатидан
уялиб қолди. Виждони
қийнай бошлади.
Бир воқеа эса уни
юрагини баттар эзиб
юборди. Янги йил
арафасида барча
ўқувчилар унга
зарқоғозларга ўралган
турли совғаларни ҳадя
қилишарди. Устоз
Maqola nomi : Xayotdagi Eng Yaxshi Ustoz!
Vaqti : 26.04.2014|19:22
Ko'rilgan : 2532
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 370/245
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :42 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика