UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Кадим замонларда бу еруг оламда Юрак яшар эди.У уз билганича Калб бурчагида кун кечирарди,хечкимга зарари тегмасди.
Бир куни Калбга Туйгу кириб келди.Туйгу юракка екиб колди.У туйгуни бенихоя кадрлар,уни асраб-авайлар,йукотиб куйишдан куркарди.Шу боис эшикларини кулфлаб куядиган булди.Улар узок бирга кезишар,сухбатлари сира тугамас,орзу-хаелларга берилишарди.Кечалари улар Калбни иситиш учун гулхан екишарди.
Юрак Туйгуга урганиб колди,уни узи билан бир умрга колишига ишонарди.Ахир Туйгу унга шундай деб ваъда берганди-да.Бирок бир куни Туйгу тусатдан гойиб булиб колди.Юрак уни хамма жойдан излади.Узок излади.Аммо бир куни Калбнинг болта билан чопиб очилган тешикни курди.Туйгу катта тешик колдириб,кочиб кетганди.Юра Туйгуга шу кадар ишонардики,бунга факат узини айблади,ундан хафа булишга хакким йук,деб уйларди.Юрак бу улкан тешикни хеч нарса билан беркита олмади.Кечалари бу тешикдан Совук ва дахшатли Шамол кирар,шунда Калб совукдан гужанак булиб,музлаб коларди.
Анча вактдан кеин Калбга бошка туйгулар хам муралай бошлади.Аммо Юрак уларни супурги олиб кувлар,киришига ижозат бермасди.Шундан кейин туйгулар уни йукламай куйишди.Аммо бир куни Калб эшигини галати бир Туйгу такиллатди.Юрак унга эшик очмади.Галати Туйгу бошкалар сингари тешикдан сиргалиб киришга уринмади,ташкарида кутиб тураверди.Юрак туни билан Калб ичра езинди.Тунда ёнига супурги куйиб ётди,агар уша галати Туйгу тешикдан киришга уринса,кувмокчи эди.Аммо хечкимни кувишга тугри келмади.Эрталаб эшик тиркишидан ташкарига караган Юрак галати Туйгу хамон уша ерда кутиб турганини курди.Юрак эшикдан кирмай,остонад турган Туйгуни кандай хайдашни билмай асабийлашди.
Яна бир кун утди.Юрак саросима ичида колганди.У уша галати Туйгуни эшикдан киритгиси келарди.Аммо бундай килишга куркарди.У галати Туйгу биринчиси сингари яна тешик очиб кочиб кетишидан чучирди.Ушанда у яна шамолу довул ичра,совукда колади.
Кунлар шу зайлда утиб борарди.Юрак галати Туйгуга урганиб колди.Нихоят бир куни унга эшикларини ланг очди.Улар кечкурун гулхан ёкиб,шунча йилдан буён биринчи марта бир-бирларини иситдилар.
-Сен кетасанми?-сабри чидамай суради Юрак.
-Йук,-деди галати Туйгу.-Мен кетмайман.Аммо бир шартим бор:сен мени ушлаб колишга уринмаслигинг ва эшикларни кулфлаб кумаслигинг керак.
-Эшикларни кулфламайман,-рози булди Юрак.-Аммо сен тешикдан кочиб кетишинг мумкин-ку,-шундай дея Юрак илк вокеани сузлаб берди.
-Мен эски тешиклардан чикиб кочмайман,-кулди галати Туйгу,-Мен узгача туйгуман.
Юрак унга ишонмади,аммо иккиси бирга сайтга чикишди.
-Уша очилиб колган ура кани?-кизикиб суради галати Туйгу.
-Мана,курмаяпсанми?-ачик кулди Юрак ва уша жойни курсатди.Аммо тешик урни ёпик эди.Совук ва изгирин Шамол хам ташкарида эсаётганди.
Maqola nomi : Юрак ва Туйгу
Vaqti : 26.04.2014|19:21
Ko'rilgan : 1563
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 206/186
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :50 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика