UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Эндигина Москвага келган кезларим эди. Тунги бирлар чамаси Москва кўчаларида юрарканман, бир қизни қаттиқ бақирган овозини эшитиб қолдим.
У соф рус тилида "Ёрдам беринглар! Мен ҳали ёшман, илтимос, менга тегманглар!”- дея бақирарди. Ўзбек эмасманми, орим қўрқувимни енгиб овоз келаётган томонга югурдим.
Одатда ҳаёлимга келган биринчи фикр мени алдамасди, бу сафар ҳам панд бермади, ўйлаганимдек тўлачадан келган икки нафар йигит қизни зўрлашга уринарди.
Оғзидан сўлаги оқиб атрофни назоратсиз қолдирган йигитлар атиги уч-тўрт метр қолгандагина мени пайқашди. Бироқ, кеч эди, сабаби йигитлардан бири менга қайрилиши билан башарасини бежашга улгургандим.
Ўзбек йигитининг муштини татиб кўрмаган чоғи, зарба натижасида ҳушидан кетди.

Иккинчиси эса менга қарата мушт сермаганида унинг қўллари ҳавода қолиб кетди. Бу вақтда унинг ҳам жойини тўшашга улгургандим. Бурнини устидан бориб тушган муштимдан бурни синди чоғи, оғриқдан ўкириб юборди.
Нафсини қондириш қимматга тушганлиги аниқ эди. Иккаласини ҳам бир ёқли қилгач бурчакда юзларини яширганча йиғлаб ўтирган қизга яқинлашдим.
- Қўрқма, ҳаммаси ортда қолди,- дея тинчлантириб ўрнидан турғизганимда унинг кийимлари йиртилганини пайқадим.

Устимдаги пиджагимни ечиб қизни устига ташладим.
Шу тариқа уни уйигача кузатиб қўйдим. Уйи ёнига яқинлашганимиздагина у ўзига келишни бошлаганди. Исмини сўрадим.
Жилмайибгина "Анна”- деб жавоб берди.
Бироз жимликдан сўнг у ҳам исмимни сўради.
- ... ,- деб жавоб бердим.
У жилмайди.
Кулгуси ўзига ярашганлиги учунми ёки жилмайганида ўта ёқимтой қизга айланганлиги сабабми.
- Жилмайганингда ўзгача кўринаркансан,- дедим, мен ҳам табассумга ҳаракат қилиб.
- Раҳмат,- деди у.
Уни уйи ёнига қўйиб қайтарканман, ортимдан Аннани ёқимли овози янгради.
- Эй, шошма! Ахир мени номусимни сақлаб қолган йигитни қайси милатдан эканлигини айтмадинг-ку?
Унга қайрилдим... ва ғурур билан "Ўзбекман!”- дедим. У яна жилмайиб "Раҳмат"- деди. Мен кетдим. Ундан хотира бўлиб фақатгина ширин жилмайиши қолди.

Орадан икки йил ўтди. Уйга қайтиш учун билет олдим. Кутилмаганда ойимнинг мазаси бироз қочганлиги бунга сабаб бўлди. Аксига олиб ҳисоб рақамимдаги картада ҳам билетга яраша пул қолганди холос.
"Қўшимча пул бўлганида – ёмон бўлмасди”- деган ўй ўтди ҳаёлимдан.
Ҳаёт ахир, баъзан пулинг бўлади, баъзан эса йўқ. Иложсиз сумкамни елкамга илганча Аэропорт томон йўл олдим. Кетаяпман-ку, кайфиятим йўқ, ҳаёлимам жойида эмас.
Ҳаёлан кўчани кесиб ўтаётган вақтимда қаршимдан келаётган машинани кўрмай қолибман, қаттиқ тормоз овозидан кейингина ёнимга машина келиб тўхтаганини пайқадим.
Одатда анчайин хушёр йигитман, бироқ бу сафар нима бўлганини ўзим ҳам сезмай қолдим. Рулда аёл киши экан. У машинадан тушиб мени койимоқчи, уришмоқчи бўлди.. ва
Maqola nomi : Туморча ортидаги табассум
Vaqti : 26.04.2014|19:16
Ko'rilgan : 2432
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 244/201
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :11 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика