UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
Бир куни масжид имоми намозхонларга карата, "Агар хозир сизга 2 соатдан кейин жонингни оламан, деган хабар келса нима килар эдингиз?" дея савол билан юзланади: Шунда масжидда йигилганлар, "Мен бировдан карзим бор эди, ушани бериб, садака чикараман", яна бири "Кушнимиз бева бечора, ушанга садака бераман, иложи борича яхшилик киламан", бошкаси эса "Онамдан дуо оламан, бутун бойлигимнинг ярмини садака киламан", дея масжидда факат бир хил фикрдаги гаплар янграйди. Шунда имоми хатиб, "Эх бандалар, азиз биродарлар, шунча акл бор экану нега ишлатмайсизлар? Уша пайтдаку 2 соатда хама нарсага улгурасиз, сизга 2 соатдан кейин жонингиз олиниши айтилди, каранг 2 соат бу куп вакт, аммо хозир, айни дамда 5 минутдан кейин яшашга кафолат бероласизми? Кани жавоб беринг? Улимнинг хохлаганда келишини билмайсизми? Хозир 5 минутга, йук йук 1 минутга яшашга кафолат беролмайсизу нега шу ишларни хозир килмайсиз?", - дея одамларнинг улимга булган фикрини янада кенг ёритибди. Сизу биз хам 5 минутга яшашга кафолатимиз борми? Албатта йук, шунинг учун улимни доим ёдда саклаш ва бунга тайёргарлик куриш керак. Бир киши Довуд Тоийга: “Менга насиҳат қилинг” деди. Шунда у зот: “Ўлим аскарлари сени кутиб туришибди” дедилар. Аллох барчамизга Узи рози буладиган амалларни килишимизга Узи ёрдам берсин. Аллохим, биз Сенга мухтожмиз, дуоларимизни ижобат кил.....!
Maqola nomi : Улимни эслаш
Vaqti : 25.04.2014|21:29
Ko'rilgan : 1374
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 257/190
Reyting
Bosh sahifa » Hikoyalar
Maqola o'qiypti :35 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика