UzBender.Ru | Super Portal

Izlash
YouTube – катта ҳажмдаги видео файллар тўпланган сайт. Бу сайтга рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар видео файлларни жойлашлари мумкин. Исталган фойдаланувчи эса бу видеоларни кўриши мумкин. Демак сайт ҳақидаги ақлга сиғмас фактлар билан танишинг.

YouTube домени 2005 йил14 февралда (Валентин кунида) рўйҳатдан ўтган. Бу дегани байрам қилиш учун яна бир сабаб бор.
Бу проект аъзолари Steve Chen, Chad Hurley, Jawed Karim лар ҳисобланишади. YouTube сайтини яратишдан олдин бу инсонлар Paypal да иш юритишган.
Дастлаб YouTube сайти видео танишувни амалга ошириш учун яратилган эди. Севишганлар реал вақтда бирбирларини кўриш имкониятига эга бўлишар эди,кейинчалик бу сайт видео хостинг бўлди.
Рўйҳатдан ўтган YouTube фойдаланувчиларининг 70%АҚШ фуқароларидир, 50% фойдаланувчиларининг ёши 20 ёшдан кичик. Бунисига нима дейсиз?
YouTube га жойлаштирилган видеоларнинг барчасини кўриш учун 1000 йилдан кўп вақт керак бўлар экан.
Сайтнинг мусиқа категорияси энг таниқли категория ҳисобланади. Барча видеоларнинг 20% шу категорияга тегишли экан.
Америкаликлар сайтга энг кўп видео файлларни жойлаштирадиганлар экан, улардан сўнг Буюк Британия жой олган. Энг кўп видеоларни томоша қиладиган давлат ҳам АҚШ экан, 2 чи ўринда Япония давлати.
YouTube га дастлабки видеони сайт яратувчиларидан бири Джавед Карим киритган. Видео “Мен ҳайвонатбоғидаман” деб номланган эди. Бу видео 18 секундлик экан.
Бир кунда 2 миллиардан кўп инсонлар бу сайтда видеотомоша қилишар экан.
Google компанияси YouTube ни 2006 йилда сотиб олган. Сайт нархи 1.65 миллиард долларни ташкил қилган.
2010 йил ноябр статистикасини оладиган бўлсак, 1 минутда YouTube га 35 соатлик видео жойлаштирилар экан, бир кунда эса бу кўрсаткич 50400 соатни ташкил қилар экан.
YouTube да бу видео файлўчирилган деган хабар чиқса, видео физик жиҳатдан ўчмаган бўлар экан, бу видеони махсус дастурлар орқали кўриш мумкин бўлар экан(мисол учун Deleted YouTube Video Viewer).
Ҳар йили 1 апрел-ҳазил кунига сайт бирор қизиқ ишларни амалга оширади. Мисол учун 2009 йилда сайтдаги барча видеолар тескари кўрсатадиган қилиб қўйилган, 2010 йилда эса видеолар ўрнини матн лар эгаллаган эди, ҳўш бу йил нима бўлар экан.
Агар бу сайтни бирор кинокомпания деб олсак, бу компания ҳафтасига 60 минг кино чиқара олар экан.
Сайт тўлиқ Python дастурлаш тилида ёзилган.
14 ноября 2007 йилда сайтнинг рус тилидаги версияси ишга тушди, бу версияга дастлабки жойлаштирилган видео файл Пётр Наличнинг“Гитар” номли клипидир.
Сайт фойдаланувчилари.mpeg, .avi форматидаги видео файлларни жойлаштиришлари мумкин. Сайт эса бу видеоларни FlashVideo(.mp4) га ўзгартириб беради.
MoldytoasterMedia номли YouTube фойдаланувчиси 2011 йил 14декабрда энг узун видеони сайтга жойлаган(596 соат 31 минут ва 21 секунд). Бироздан сўнг унинг видеоси ўчирилган.
2008 йил Покистон, 2009 йил Хитой давлатлари бу сайтни ўз фуқаролари учун блоклаб
Maqola nomi : YouTube ҳақида 21 факт
Vaqti : 21.04.2014|20:40
Ko'rilgan : 2423
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 385/256
Reyting
Bosh sahifa » Internet
Maqola o'qiypti :21 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика