UzBender.Ru | Super Portal
Izlash
МУСО ТОШМУҲАММАД ЎҒЛИ ОЙБЕК
(1905-1968)
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек 1905 йил 10 январда Тошкент шаҳрида дунёга келган. Ўрта мактабни битиргач, 1921-1925 йилларда таълим ва тарбия техникумида таълим олган. Кейин Ўрта Осиё Давлат университетининг ижтимоий фанлар факультетида таҳсил кўрган. 1930 йили шу дорилфунинни тугатиб, олий мактабларда дарс берган. Унинг илк шеърлар тўплами «Туйғулар» 1926 йилда чоп этилган. 30-йилларда унинг «Дилбар – давр қизи» (1931), «Ўч» (1932), «Бахтигул ва Соғиндиқ» (1933) каби бир қатор шеърий достонлари яратилган.
Ойбек ўзбек насрини етук асарлари билан бойитган ёзувчи ҳам эди. Унинг «Қутлуғ қон», «Навоий», «Улуғ йўл», «Олтин водийдан шабадалар», «Қуёш қораймас» каби романлари ўзбек насри равнақига муносиб ҳисса бўлиб қўшилган.
Ойбек истеъдодли шоир, ёзувчи, таржимон бўлибгина қолмай, машҳур олим, публицист ва танқдидчи, таниқли давлат ҳамда жамоат арбоби эди. У ўзбек китобхонларига А.Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романини, М.Лермонтовнинг «Маскарад», Молернинг «Тартюф» асарларини, антик адабиёт намуналарини ўзбек тилида тақдим этган халқ ёзувчиси, «Ҳамза» номидаги республика Давлат мукофоти совриндоридир.
Йирик насрий асарлар муаллифи Ойбек ижодининг катта қисмини лирик шеърлар ташкил этади. Шулардан бири 1966 йилда нашр этилган «Кўнгил куйлари» тўпламига кирган «Кузда» шеъри бўлса, бошқаси «Наъматак»дир.
Ойбек лирикасини мавзу жиҳатдан шартли равишда табиат тасвири акс этган ва кўнгил садолари ўз ифодасини топган шеърларга ажратиш мумкин.
«Кузда» шеърида шоир табиат манзараларининг лирик қиёфасини чизиб берган. Китобхон учиб, ерни ўпиб сочилаётган япроқларни, яланғоч дарахтларни, кузнинг этларни жунжиктирувчи салқин шабадасини тасаввур қилади. Шоир бу манзарани таъсирчан бадиий бўёқлар орқали чизиб беришда бетакрор ўхшатишлардан, жонлантиришлардан (Учар, ерни ўпар бир гала япроқ, Оғочлар гавдаси оғир ва титроқ, Совуқ ер ўчирди яшил қонини...) моҳирона фойдаланган. Аммо шоир нима сабабдан «яланг оёқ» ёз жумласини қўллади экан? Балки ёзни иссиқда яланг оёқ, ҳадиксиз чопқиллаб ўйнаб юрувчи болажонларга ўхшатаётир? Балки шоир ёзнинг бир зумда, жуда тез ўтиб кетишига ишора қилаётгандир? Биз кўпинча кузнинг бир зумда келиб қолганини пайқамай қоламиз-ку? Ҳали ўз этакларини йиғиб улгурмаган ёз қиёфасини жонли, таъсирчан тасвирлаш мақсадида шоир «яланг оёқ» ёзнинг «кўм-кўк яктаги» мисрасида ўзига хос ўхшатишларни маҳорат билан қўллаган. Агар диққат-эътиборни қаратсангиз, шоир шеърнинг илк мисрасида «Учар, ерни ўпар бир гала япроқ» дейиш орқали кузнинг илк ойларида ёзнинг иссиқ тафтини сақлаган замин узра бош қўяётган япроқларни тасвирлаган бўлса, охирги бандда «Учиб ер тишлайди бир гала япроқ» мисраси орқали аста совиб, музлаб борадиган она ер ҳолатини
Maqola nomi : МУСО ТОШМУҲАММАД ЎҒЛИ ОЙБЕК
Vaqti : 21.05.2017|20:22
Ko'rilgan : 631
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 64/50
Reyting
Bosh sahifa » REFERATLAR » Adabiyot va adabiyotshunoslik
Maqola o'qiypti :62 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика