UzBender.Ru | Super Portal
Izlash
Муҳаммадшариф Сўфизода

Режа:

1. КИРИШ:
Муҳаммадшариф Сўфизода ҳаёти ва ижоди.
2. АСОСИЙ ҚИСМ.
Муҳаммадшариф Сўфизода маърифатпарвар шоир. Шоир лирикаси.
3. ХУЛОСА.

Муҳаммадшариф Сўфизода 1880 йилда Чустда ҳунарманд оиласида туғилди. Отаси Эгамберди Сўфи пичоқчилик билан шуғулланган экан. Онаси Зайнаб холанинг саъйи ҳаракати эвазига Муҳаммадшариф ён қўшниси Манзура Отин қўлида савод чиқаради, сўнг эса маҳалласидаги эски мактабда таълим олади. Бўлажак шоирнинг адабиётга кўнгил қўйишида ғазални дид билан ўқувчи хушовоз аёлнинг таъсири катта бўлган.
Сўфизоданинг адабиёт даргоҳига 90-йилларда, яъни Муқимий ўзининг машҳур сатиралари билан бадиий ижодда демократик йўналишини тайин этган, Фурқат маърифатпарварлик руҳидаги шеърлари билан бу давр адабиётининг муҳим бир хусусиятини белгилаб берган пайтларда кириб келди.
Табиийки, унинг дастлабки шеърлари мана шу икки катта санъаткорнинг фусункор мисралари таъсирида вужудга келди.
Унинг -Ғубор дарди алам-,-Ўпай-, каби лирик ғазаллари:
Ғубор дарду алам сийналарини қилди фигор,
Фигор қилгуси, албатта, захру зангу ғубор,
Чу дор остида қолдим, тараҳҳум айла нигор,
Нигор қилса ғазаб, лозим ўлмасинму чу дор,
Шоири шуълайи шавқингда майл бўлди наҳор,
Наҳор васлинг учун ҳажр шом топди шиор.
Фанор ёқса мусаффо бўлур Яману, Ясор,
Ясор бирла баробар қилур Ямандан фанор,
Ки зор Сўфини бебаҳраси ҳамиша мазор,
Мазор баравари мулки, ҳақ йўлини кезар,
Қиморхонага кирганда дов қўйса на ор,
На ор жонни қўйиб, ишқ йўлида ўлса қимор,
Анор донасидек ҳасратим қатор-қатор,
Қатори риштаси назмимга терилди анор
Бу зор Вахшини қадрига Шамси хожи етар,
Етар ҳам ани қадрига хўп яхши бу зор.
Ҳамда -Даканинг-, -Бедананг-, каби ҳажвиялари маърифат ҳақидаги қатор шеърлари унинг демократик адабиёт остонасига киришида ўзига хос йўлланма бўлди. Шунингдек 1893-1898 йилларда Қўқонда яшаб Муқимий тўгарагида фаол қатнашиши шоир дунёқарашининг шаклланишида, бадиий маҳоратининг ўсишида ўзига хос мактаб бўлди.
Жуда қисқа муддат ичида оддий пичоқчи Эгамберди Сўфининг ўғли Муҳаммадшариф-Ваҳший-Сўфизода- тахаллуслари билан бутун Фарғона водийсида шуҳрат қозонди. Лекин ижтимоий тузум ҳомийларини шарманда қилувчи заҳарли ҳажвиялари шоир бошига катта ташвиш олиб келди.
Шоирни даҳрий деб эълон қилдилар.Унга беадаб, бадасл деган тавқи лаънат тамғаси босдилар. Бу ҳам етмагандек уни қатл этишни лозим топдилар.
Шоир қочишга ва натижада 1900-1913 йилларда она-диёридан узоқда, дарбадар ҳаёт кечиришга мажбур бўлди. Ўрта Осиё бутун шаҳарларини кезиб чиқди. Тифлис, Бокуда, Арабистон, Ҳиндистон, Туркияда бўлди. Бироқ шоир қаерда бўлмасин, бари бир она диёрига қайтишдан умид узмади. У ўз шеърлари билан Кавказ ва Оренбург матбуотида, Тошкентда чиқадиган Туркистон вилятининг газети,
Maqola nomi : Муҳаммадшариф Сўфизода
Vaqti : 21.05.2017|20:22
Ko'rilgan : 1116
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 112/51
Reyting
Bosh sahifa » REFERATLAR » Adabiyot va adabiyotshunoslik
Maqola o'qiypti :40 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика