UzBender.Ru | Super Portal
Izlash
МУҲАММАД ЮСУФ
(1954-2001)

Ўзбек халқининг севимли шоири Муҳаммад Юсуф 1954 йилнинг 26 апрелида Андижон вилояти Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида туғилган. 1981 йилдан умрининг охири – 2001 йилгача шоирнинг ўн битта китоби нашр этилган.
Муҳаммад Юсуф мактабда ўқиб юрган пайтлариданоқ ижод қила бошлаган. У 12 ёшида Республика ёш ижодкорлар танловида ғолиб деб топилган.
Муҳаммад Юсуф ўз дунёқараши, фалсафаси, юрак туйғуларини халққа яқин тилда изҳор эта бошлаганда ҳали жуда ёш эди. «Таниш тераклар» деб аталган биринчи китобчаси эса фақат 1985 йилда дунё юзини кўрди. Шоир жуда ёшлигиданоқ Ватан, халқ, озодлик деган тушунчаларга ошно бўлди.
Муҳаммад Юсуф фидойи инсон эди. Ёзган мавзуларига муносабати унинг шахсиятидан дарак берарди. У тинчлик куйчиси, Ватан фидойиси, халқпарвар шоир сифатида намоён бўлди. У ўз бахтини халқи бахтига, ўз келажагини юрти равнақида кўрди.
Шоир озодлик куйчиси эди. Унинг «Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон», «Ўзингдан қўймасин, халқим» шеърларининг бири мустақиллик мадҳиясига, бири эса ёшлар мадҳиясига айланиб кетди. Қон тўкмай қўлга киритилган озодликни, таъбир жоиз бўлса, кўксини қалқон қилиб ҳимоя қилишга қодир инсон эди у.
Муҳаммад Юсуф фақат ўз халқинигина эмас, дунё халқларини озод, тинч-тотув яшашларини истарди. Бу унинг шеърларида ўз аксини топди. Муҳаммад Юсуф «Дўстлик» ордени билан тақдирланганди. Қирқ тўрт ёшида эса «Ўзбекистон халқ шоири» деган юксак унвонга сазовор бўлган эди.
Муҳаммад Юсуфнинг кетма-кет нашр этилган китоблари инсонларни ватанпарварликка, меҳр-оқибатга, фидойиликка чорлаб, шоир умрининг давоми сифатида яшайверади.
Шоир шеърларининг мавзу доираси ранг-баранг: фарзандларнинг ота-она ва халқ олдидаги бурчи, уларнинг ўткинчилиги-ю ҳаётнинг абадийлиги, эътиқод ва хиёнат... Уларнинг ичида Ватан мавзуси алоҳида ўрин тутади. Бу мавзу баъзи шеърларида «Ватан», «Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон» тарзида асар сарлавҳасигача кўтарилиб, тўғридан-тўғри Ватан тимсолига мурожаат шаклида ёритилган бўлса, бошқа бирларида («Қушлар ҳам йиғлар», «Бир куни») ватанга муносабат турли тимсоллар воситасида ифода этилади.
Шоир «Ватан» шеърида киндик қони томган қутлуғ заминнинг саждогоҳ каби муқаддаслиги хусусида сўз очар экан, унга мос тимсоллар ахтаради, қиёслар излайди. Оллоҳнинг биру борлиги каби Ватан ҳам ягонадир, деган хулосага келади. Бизни туғилиб ўсганимиз қутлуғ заминни кўз қорачиғидек авайлаб-асраш, чорласа хизматига доимо тайёр туришга даъват этади.
Шоир «Қушлар ҳам йиғлайди» шеърида Ватанга бўлган муносабатини инсоннинг, Яна ҳам тўғрироғи, жажжи болакайнинг табиатга меҳр-муҳаббати орқали ифодалайди.
Гап шундаки, янги қурилаётган айвонга устун қилиш учун яшнаб турган теракни кесишади. Терак учида эса чумчуқ уяси. Она чумчуқ
Maqola nomi : МУҲАММАД ЮСУФ
Vaqti : 21.05.2017|20:21
Ko'rilgan : 898
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 73/56
Reyting
Bosh sahifa » REFERATLAR » Adabiyot va adabiyotshunoslik
Maqola o'qiypti :56 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика