UzBender.Ru | Super Portal
Izlash
Насрдаги эклектик жараён

Адабий жараён доимий равишда ўзгариб, янгиланиб борувчи мураккаб воқелик ҳисобланади. Уни бир қарашда кўриб, англаб олиш қийин. Бунинг учун тадқиқотчидан бир умр меҳнат, кузатувчанлик, изланиш талаб этилади.
Агар ўтган асрнинг бошларида жаҳон адабиётида модернизм ва унинг абсурд, экзистенциализм, футуризм, авангардизм, символизм, акмеизм, имажизм каби турли кўринишлари юз кўрсатган бўлса, XX асрнинг ўттизинчи йилларидан бошлаб, ўзбек адабиётида реализм ижодий оқимининг “социалистик реализм” номли сохта кўриниши тан олинди.
Аср ўрталарига келиб жаҳон адабиётида, хусусан, инглиз, япон, француз, итальян ва қисман рус адабиётида модернизмнинг анъанавийликни инкор қилувчи, атеистик, инсоннинг тушкун кайфиятини ифодаловчи, қаҳрамонининг умиди сўнган асарлари ўрнига жамиятга нисбатан ироник кайфиятдаги, фалсафа дафтаридаги қайдларга ўхшаш, лирик қаҳрамони ўз тақдирини таҳлилга тортадиган янгича асарлар пайдо бўлди. Бу жараён ўша пайтдаёқ модернизмнинг ўрнига келган янги оқим эканлиги тан олинди ва унга постмодернизм деб ном беришди. “Постмодернизм” атама сифатида фалсафа, санъат, адабиёт ва маданият структурасидаги ўзгаришларнинг умумий номидир. У “пост”- кейин”, “модернизм”-янги, замонавий; яъни замонавийликдан кейин деган луғавий маънога эга. Шунинг ўзи ҳам постмодернизмдаги янгиликларни хушламаслик, модернизмга хос хусусиятларнинг аксариятини тан олмаслик, шу билан бирга модернизмнинг ютуқларини ҳам ўзида акс эттириш хусусиятини очиб беради. Чунки, у модернизмдан кейин келган ижодий оқим сифатида ўзидан олдинги оқимнинг ютуқларини давом эттиради. Постмодернистик дунёқарашда инсон имкониятларининг чексизлиги, идрок ғалабаси, миллий уйғониш, маърифатпарварлик идеали ҳамда қадриятларига нисбатан ишончсизлик, кўнгил қолиш ҳолати билан боғлиқ тушунчалар ва интеллектуал ўйинлар етакчилик қилади. Постмодернизмнинг турли миллий вариантларида чарчаган, маданиятга нисбатан ички бурилиш, тўнтариш ясовчи, ахлоқий ва эстетик ўзгаришлар, эсхатологик кайфиятнинг юзага келиши, бадиий тил унсурларини фаннинг бошқа тармоқларидаги шакллар билан қўшилиб кетиш ҳоллари учраши мумкин. Унда жаҳон санъати ва маданияти тажрибаларини ироник тарзда қайд этишга интилиш кучли. Постмодернизм мустақил адабий оқим сифатида XX асрнинг 60-йилларида АҚШда, маданий инқироз даврида шаклланган. Бу йўналиш назариётчилари деганда америка адабиётининг “Қора юмор” мактаби асосчилари Т. Пинчон, Ж. Барт, Ж. Хоукс, Ж. П. Донвливи, Д. Бартелми, К. Никербокер кабилар дастлаб тилга олинади. “Қора юмор”чилар дастлаб, ҳаётни кўриш ва акс эттириши билан абсурд адабиётчиларига яқин эдилар. Бироқ модернизм антигуманистик томонга ўтиб, инсон турмуш тарзи ва образини
Maqola nomi : Насрдаги эклектик жараён
Vaqti : 21.05.2017|20:21
Ko'rilgan : 952
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 147/105
Reyting
Bosh sahifa » REFERATLAR » Adabiyot va adabiyotshunoslik
Maqola o'qiypti :54 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика