UzBender.Ru | Super Portal
Izlash
ич-ичимиздан сезиб, руҳан қийналардик. Лекин буни очиқ айтолмай, «Қадрим», «Эрк» қиссаларида ички эркини йўқотган, мутелик дардига гирифтор бўлган қаҳрамонлар ҳаётини ҳамдардлик билан кўрсатиш орқали озодлик ва мустақилликка бўлган ташналигимни қондиришга интилардим. Авваллари айтиб бўлмаган бир сирни ҳозир айтишим мумкин: «Уч илдиз»дан бошлаб «Олмос камар» ва «Авлодлар довони»гача ёзган асосий нарсаларимнинг ҳаммасида тоталитар зулмга маънавий қаршилик кўрсатиш ҳисси, халқимизни унинг хавф-хатаридан асраш истаги, бизни миллат сифатида йўқотишга қаратилган шафқатсиз мафкурадан одамларимизни, дилимиз ва тилимизни ҳимоя қилиш мақсади энг кўп илҳом ва куч берган ҳислар, истак ва мақсадлар эди».
Пиримқул Қодиров ижодида тарихий мавзу алоҳида ўрин тутади.
Адибнинг тарихий мавзудаги илк йирик романи – «Юлдузли тунлар» («Бобур») ўн йиллик (1969-1978) ижодий меҳнат самарасидир. Шу йиллар давомида адиб Бобур ва бобурийлар даврини синчиклаб ўрганади, кўплаб тарихий манбаларга мурожаат қилади, Бобур юрган йўллар бўйлаб Ҳиндистонга сафар қилади.
Ҳаёт ниҳоятда зиддиятли кечган темурийзода саркарда, шоҳ ва шоир, «Бобурнома»дек жаҳонга машҳур асар муаллифи ҳақида асар ёзиш масъулияти жиддий изланишни тақозо этиши табиий эди.
Бобурнинг йирик империя тузган шоҳ сифатидаги тақдири қанчалик чигал кечган бўлса, оддий инсон сифатидаги тақдири ҳам шу қадар мураккаблиги романда ҳаяжонли тарзда акс этади. Тарихий маълумотларга бадиий либос кийдирилган саҳифалар кишини бефарқ қолдирмайди. «Авлодлар ҳақиқатни билсинлар, - дейди Бобур тарихчи Хондамир билан суҳбатда, - бизни фаришта деб ўйламасинлар. Қилган гуноҳларимиз ўзимизга нечоғлик оғир тушганидан огоҳ бўлсинлар... Жангларнинг қонли селлари, салтанатнинг тошқин дарёдай бетиним талотумлари жонимга тегди. Тожу тахт бевафолигини кўпдан бери сезиб юрибман. Менга вафо қилса, фақат ёзган асарларим вафо қилмоғи мумкин. Ватанимга ўзим қайтолмасам ҳам асарларим қайтмоғи мумкин. Эндиги орзуим – мен туғилган юртимга қилолмаган фарзандлик хизматимни асарларим қилса...»
Ўйлаб кўрилса, шоҳ ва шоирни безовта қилган бу фикр-мулоҳазалар ҳақиқатга қанчалик яқин келишини пайқаш қийин эмас.
Дунё кажрафторлигидан ҳайрону лол Бобурнинг қалб қаъридан сизиб чиққан ўтли фиғон унинг ўлими билан боғлиқ саҳналарда чуқур дард билан акс этганини кўриш мумкин.
Ниҳоятда оғир хаста ўғлининг дардини ўзига олишни ният қилган Бобур унинг атрофида уч марта айланиб илтижо қилади: «Ҳумоюн, жигарбандим... Сенинг бетоқатлиғингга мен тоқат келтирай. Сенинг шу оғир дардингни худо сендан олиб менга берсин! Э, парвардигор!.. Менким Бобурмен, агар жон бериш мумкин бўлса, умру жонимни Ҳумоюнга қурбон қилдим! Азроил менинг жонимни олсину худо Ҳумоюнга шифо берсин».
Асарда
Maqola nomi : ПИРИМҚУЛ ҚОДИРОВ
Vaqti : 21.05.2017|20:20
Ko'rilgan : 511
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 45/35
Reyting
Bosh sahifa » REFERATLAR » Adabiyot va adabiyotshunoslik
Maqola o'qiypti :39 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика