UzBender.Ru | Super Portal
Izlash
ПИРИМҚУЛ ҚОДИРОВ
(1928 йилда туғилган)
Ўзбек адабиётига ХХ асрнинг иккинчи ярмида кириб келган Пиримқул Қодиров замонавий мавзудаги «Уч илдиз», «Қора кўзлар», «Олмос камар» каби романлари, «Эрк», «Мерос», «Акрамнинг саргузаштлари», «Яйра институтга кирмоқчи» номли қиссалари, тарихий мавзудаги «Юлдузли тунлар» («Бобур»), «Авлодлар довони» («Акбар») романлари биланкенг китобхонлар оммасининг ҳурмат-эътиборини қозонган улкан сўз санъаткоридир. У Л.Толстой, А.Чехов, К.Федин, Х.Деряев асарларининг моҳир таржимони, адабиётшуносликка доир «Дил ва тил», «Халқ тили ва реалистик проза» тадқиқотларнинг, кўплаб публицистик мақолаларнинг муаллифи сифатида ҳам маълум ва машҳурдир.
Пиримқул Қодиров 1928 йил 25 октябрда Тожикистоннинг Шаҳристон туманига қарашли Кенг кўл қишлоғида таваллуд топади. Уларнинг оиласи синфсиз жамият қуриш тўғрисидаги шўролар мафкурасининг илк зарбасига учраб, Ўзбекистоннинг Ховос туманидаги Искандар қишлоғига кўчирилади. Ҳар хил таъна-тазйиқларга қарамасдан бўлажак ёзувчи барча фанлардан аъло баҳоларга ўқишга ҳаракат қилади. Илмга бўлган кучли иштиёқ уни Ўзбекистон Миллий университети (ТошДУ)нинг шарқшунослик факультетига етаклайди. Талабалик даврида яратган «Студентлар» номли ҳикояси уни бадиий ижоднинг сеҳрли оламига етаклайди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги халқ ҳаётининг бурилиш нуқталари талаба ёшларнинг ҳаёти ва курашлари мисолида акс эттирилган «Уч илдиз» романи ёш ёзувчига катта шуҳрат келтиради. «Анча вақтдан бери, - деб ёзади Абдулла Қаҳҳор, - мен ўзбек адабиётида момақалдироқ гулдиросини эшитмаган эдим. Назаримда, мана шу асар («Уч илдиз») адабиётимизга момақалдироқдай гулдурос солиб, чақмоқдай ялтиллаб кириб келяпти».
«Уч илдиз», - деб ёзади мазкур роман тўғрисида профессор У.Норматов, - 50-йиллар ўрталарида муҳим бурилиш бўлган тарихий жараёнларни акс эттирган, ўзбек адабиётида шахсга сиғинишнинг нохуш оқибатларини биринчилардан бўлиб фош этган йирик асардир».
Маҳкам ва Гавҳар исмли талабаларнинг севги-муҳаббати, ўзларининг ғоявий эътиқоди йўлидаги кураш ва ташвишлари таҳлили романни ўқиган китобхоннинг кўзи ўнгидан қизил ип бўлиб ўтади.
Ёзувчининг иккинчи романи «Қора кўзлар» ҳам иймон-эътиқоди бутун бўлган кучларнинг нобоп жамият туғдирган иллатлар билан муросасиз кураши тарихига бағишланади.
«Сталиннинг ўлимидан кейин, - деб ёзади адиб, - маънавий иқлим анча юмшади. Бизни илгари қийнаб юрган золимликлар, қўрқув ва алдамчилик маъданларидан қуйилган темир парда йиртилди. Дилимизда ўн йиллардан бери тўпланиб юрган дардлар нина санчсангиз фаввора бўлиб отилгудек эди. Уларни мен «Уч илдиз» романида... «Қора кўзлар»да баҳоли қудрат ифодалашга интилдим.
Тоталитар империя бизни қарам аҳволга солиб, қадр-қимматимизни ерга уришини
Maqola nomi : ПИРИМҚУЛ ҚОДИРОВ
Vaqti : 21.05.2017|20:20
Ko'rilgan : 577
Muallif : Bender
» Java kitob
» Text
Reyting(+/-): 52/37
Reyting
Bosh sahifa » REFERATLAR » Adabiyot va adabiyotshunoslik
Maqola o'qiypti :49 kishi
© Powered by Bender | Pro
Яндекс.Метрика